O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Сенатор Эркин РЎЗМЕТОВ

ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАРНИНГ МУҲИМ БОСҚИЧИ

Сенатор Эркин РўзметовСўнгги пайтларда телевидениеда, босма оммавий ахборот воситаларида Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг фаолиятига бағишланган кўрсатув ва мақолалар мунтазам бериб борилмоқда. Уларда қуйи палатадаги барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари қонун лойиҳалари ҳамда бошқа долзарб масалалар муҳокамаси чоғида ўз позицияларини қандай илгари сураётгани ҳақида сўз боради.

Буларнинг барчаси уларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги роли изчил ўсиб бораётганидан далолатдир.
Парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилинган ҳамда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши кутилаётган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун айнан мазкур жараённи янада такомиллаштиришни кўзда тутади.
Ушбу ҳуқуқий ҳужжат Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан батафсил ўрганиб чиқилди. Сенаторлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун ижодкорлиги жараёнининг амалдаги қоидаларини такомиллаштириш, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлик гуруҳларининг қуйи палатада қонун лойиҳаларини кўриб чиқишдаги иштирокига оид механизмларни кучайтиришга қаратилган мазкур Қонуннинг аҳамиятини эътироф этишди.
Қонуннинг кучга кириши, шак-шубҳасиз, ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, уларни муҳокама қилиш ва такомиллаштиришда депутатларнинг профессионал фаоллигини ҳамда сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлик гуруҳларининг ролини оширишга хизмат қилади. Бу қабул қилинаётган ҳужжатларнинг сифатини юксалтиришда ижобий аксини топади, дейишди сенаторлар ушбу Қонун муҳокамаси чоғида.
Шу ўринда мазкур Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг чуқурлашиши, сиёсий партиялар фракцияларининг (депутатлар гуруҳларининг) қонун ижодкорлиги фаолиятини кучайтириш, улар томонидан сиёсий партиялар дастурий вазифалари, сайловчилар манфаатларини илгари суришнинг самарали ҳамда янги механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, қонун ижроси бўйича парламент назоратини амалга оширишдаги роли ва масъулиятини янада юксалтириш билан бевосита уйғун эканлигини таъкидлаш жоиз.
Қонунда Қонунчилик палатасининг Кенгаши ҳузурида киритиладиган қонун лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг кўриб чиқилишини ташкил этувчи, тушган лойиҳаларни рўйхатдан ўтказишни (ҳисобга олишни) амалга ошириши ва кўриб чиқишнинг барча босқичларида уларни кузатиб бориши лозим бўлган Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузиш ҳақида норманинг киритилиши, шак-шубҳасиз, қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасида кўриб чиқишнинг барча босқичларидан ўз вақтида ўтишини ҳамда келиб тушган қонун лойиҳаларини тақсимлашнинг янада демократик ва ошкора механизмини таъминлайди.
Мазкур Қонун билан сиёсий партиялар фракциялари (депутатлар гуруҳлари) қонун лойиҳаларини масъул қўмита билан бир вақтда кўриб чиқишга киришиши белгилаб қўйилмоқда. Бу қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқишда сиёсий партиялар фракциялари (депутатлар гуруҳлари)га сиёсий партиянинг дастурий мақсадлари ҳамда электорати манфаатларидан келиб чиқиб ўз позициясини шакллантиришга қўшимча шарт-шароит яратади.
Қонун сиёсий партиялар фракцияларининг (депутатлар гуруҳларининг) қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини фаоллаштиришга, қонун лойиҳасини кўриб чиқишнинг барча босқичларида палата томонидан қабул қилинаётган қарорларга таъсирини оширишга, қонун лойиҳаси бўйича сиёсий партиялар дастурий ҳужжатлари ҳамда сайловчилар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда позициясини ишлаб чиқиш ва илгари суришга шароит яратади. Қолаверса, сиёсий партиялар фракцияларининг (депутатлар гуруҳларининг) қабул қилинаётган қонунлар сифатини яхшилашдаги роли ва масъулиятининг аҳоли барча қатламлари манфаатларининг ҳисобга олинган ҳолда кучайиши сиёсий партияларнинг ўз электорати олдидаги нуфузини яхшилаш ҳамда мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Эркин РЎЗМЕТОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Чоп этилган сана: 25.03.2013 19:50:11
Янгиланган сана:

O'zbekcha | Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati