O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида учрашув

 

22.05.2013

Буюк Британия Парламентининг "Британия-Ўзбекистон" Умумпарламент гуруҳи раиси Лорд Дж. Вейверли билан учрашувҲиндистон Республикаси Вице-президенти Ҳамид Ансорий 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Илгизар Собиров билан учрашди.

Учрашувларда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар анъанавий дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида изчил ривожланаётгани, бунда давлатларимиз раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг май ойида Ҳиндистон Республикасига давлат ташрифи ўзаро муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришда муҳим омил бўлди.

Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, сармояларни ҳимоялаш ва рағбатлантириш, икки томонлама солиқдан қочишга оид битимлар амал қилади. Ўзаро савдода энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинган. Мамлакатимизда ҳинд сармоядорлари иштирокида тузилган 62 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Мазкур мамлакатнинг 18 фирма ва компанияси юртимизда ўз ваколатхонасини очган. Улар асосан тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, сайёҳлик, қишлоқ хўжалиги, савдо ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларга ихтисослашган.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг турли йўналишларига оид масалалар юзасидан фикр алмашилди. Икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

– Ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги ҳамкорлик узоқ даврларга бориб тақалади, – деди Ҳамид Ансорий. – Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлик алоқалари кўплаб соҳаларда жадал ривожланаётгани бизни ғоят қувонтиради. Дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларига асосланган алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш тарафдоримиз.

Ҳиндистон делегацияси аъзолари шу куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ҳам музокара ўтказди.

Ҳиндистон Республикаси Вице-президенти Ҳамид Ансорий Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. Темурийлар тарихи давлат музейида бўлиб, Соҳибқирон ва унинг авлодлари ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатларни кўздан кечирди, Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди. (© UzA)

***

Учрашув фото ва видеолавҳалари

видео

Content on this page requires a newer version of Adobe Flash Player.

Get Adobe Flash player

top

Чоп этилган сана: 22.05.2013 21:24:11
Янгиланган сана:

O'zbekcha | Русский | English | Français | Español | Arabian

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati