O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида

 

21.08.2013

22 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси очилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда ишчи гуруҳ раҳбарининг бўлажак ялпи мажлисни ўтказишга тайёргарлик тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сенат қўмиталарининг раислари қўмиталарнинг мажлислари ўтказилганлиги тўғрисида ва ўн иккинчи ялпи мажлис муҳокамасига киритилаётган қонунлар юзасидан хулосалар, бошқа масалалар юзасидан қарорлар лойиҳалари тайёрлиги ҳақида ахборот бердилар, мажлис ишини ташкил этиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Кенгаш мажлисида таъкидланганидек, Сенатнинг бўлажак ялпи мажлисида 8 та масала, шу жумладан 4 та қонун кўриб чиқилиши мўлжалланмоқда.

Кенгаш аъзолари Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига киритилаётган, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ҳамда либераллаштиришга, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Булар “Гаров реестри тўғрисида”ги, “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларидир.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Видео

Content on this page requires a newer version of Adobe Flash Player.

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати

Янгиланган сана:



Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati