O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида учрашув

 

15.05.2013

Буюк Британия Парламентининг "Британия-Ўзбекистон" Умумпарламент гуруҳи раиси Лорд Дж. Вейверли билан учрашув2013 йил 15 майда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатида Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоевнинг Буюк Британия Парламентининг "Британия-Ўзбекистон" Умумпарламент гуруҳи раиси Лорд Дж. Вейверли билан учрашуви бўлиб ўтди. (© Senat.Uz)

***

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб йўналишларда, шу жумладан парламентаризм соҳасида ҳам изчил ривожланиб бораётгани, мазкур йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун икки томонда ҳам қизиқиш катта экани алоҳида таъкидланди. Мамлакатларимиз ўртасида имзоланган бир қатор ҳужжатлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзаро савдо-иқтисодий муносабатларни изчил ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия кенгаши мажлислари мунтазам ўтказиб келинаётир. Ўзбекистонда британиялик сармоядорлар билан ҳамкорликда тузилган 437 корхона, Буюк Британиянинг 86 фирма ва компанияси ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. Юксак технологиялардан фойдаланган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга икки томон ҳам ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қарайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлган учрашувда парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

– Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасида парламентлараро алоқалар изчил тараққий этмоқда, – деди лорд Жон Вейверли. – Мақсадимиз турли ташкилот ва идоралар ҳамкорлигини ривожлантириш, парламентлараро мулоқот соҳасида ахборот ва тажриба алмашишни фаоллаштириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтиришнинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда маданий алоқаларни янада кенгайтиришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Буюк Британия Парламенти билан ҳамкорлик бўйича гуруҳи ҳамда Буюк Британия Парламентининг “Британия-Ўзбекистон” Умумпартиявий гуруҳи ўртасида имзоланган англашув меморандуми бу борадаги муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муносабатларни жадал тараққий эттиришга хизмат қилаётир. (© ЎзА)

Учрашув фото ва видеолавҳалари

видео

Content on this page requires a newer version of Adobe Flash Player.

Get Adobe Flash player

top

Чоп этилган сана: 15.05.2013 14:24:11
Янгиланган сана:

O'zbekcha | Русский | English | Français | Español | Arabian

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati