O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Олий Мажлис Сенатида учрашув

13.08.2013

2013 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И.Собировнинг Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Элчиси Ли Ук-Хон билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ушрашувдан кўзланган мақсад – эҳтиром ташрифи, шунингдек икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишдан иборат эди.
Олий Мажлис Сенатининг Раиси И.Собиров Ли Ук-Хонни Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Элчиси лавозимига тайинланганлиги билан табриклади ҳамда унга ўз ишида ва касбида муваффаққиятлар тилади.

Ўз навбатида Элчи Ли Ук-Хон  Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги ҳар томонлама мулоқотни муваффаққиятли ривожлантириш учун барча  куч-ғайратини сарфлаш ниятида эканлигини баён этди.

Суҳбат асносида томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик юқори даражага кўтарилганлигини, шунингдек яқин келгусида уни янада кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлигини мамнуният билан қайд этдилар.

Учрашув тугагач, Корея Республикасининг Элчиси  Сенатнинг Ҳуқуқий билимларни ошириш маркази ва Ялпи мажлислар зали билан танишди.

Сенат Матбуот хизмати

Янгиланган сана:

Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati