O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Олий Мажлис Сенатида учрашув

 

12.11.2013

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко раҳбарлигидаги делегация 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлдиМамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко раҳбарлигидаги делегация 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида музокара ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси И.Собиров билан мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатлар кўплаб соҳалар қатори парламентаризм йўналишида ҳам изчил ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон-Россия муносабатлари иттифоқчилик ва стратегик шериклик тамойиллари асосида ривожланиб бормоқда. Мунтазамлик касб этган олий даражадаги учрашувлар ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий, гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада тараққий эттиришга хизмат қилмоқда.

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши Раиси Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Россия Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини қайд этди.

Музокарада икки мамлакат олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati