O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

КУЧЛИ ДАВЛАТДАН - КУЧЛИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ САРИ

 

Фуқаролар йиғинлари сайловига тайёргарлик тайёргарлик қизғин давом этмоқда

 Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан "Фуқаролар йиғинлари раилари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари" мавзусида семинар Парламентимиз юқори папатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси томонидан "Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг ташкилий-ҳукуқий асослари” мавзуида республика семинари ўтказилди.

Сайлов ташкилотчиларининг ушбу ижтимоий-сиёсий жараённи ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ билим ҳамда кўникмаларини бойитиш мақсадида уюштирилган ушбу тадбирда сенаторлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар комиссиялари раислари, маҳаллий ҳокимликлар ташкилий-назорат гуруҳлари раҳбарлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлимлари раислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда маҳалла институтини бугунги кун тапаблари даражасида ривожлантириш, бунинг учун эса, аввало, фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг ташкилий-ҳукуқий асосини такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, Президентимиз томонидан такдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида қатор қонунчилик ташаббуслари, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонунини такомиллаштириш ғояси илгари сурилган эди. Жорий йилда ушбу Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Шу йилнинг ноябрь — декабрь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинларига сайловлар мазкур ҳужжат тапаблари асосида ўтказилади. Бу эса сайловнинг барча ташкилотчилари, хусусан, кўмаклашувчи комиссиялар ҳамда ишчи гуруҳлар аъзоларининг қонунчилик билан боғлиқ билимларини бойитишни тақозо этади.

Тадбир асносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўгрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчалар, хусусан, кўмаклашувчи комиссиялар фаолияти билан боғлиқ янгиликлар ҳақида маълумот берилгани биз учун айни муддао бўлди, дейди фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Андижон вилояти комиссияси раиси Тўлқин Каримов. — Ушбу комиссиянинг асосий вазифаси фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларга сайлов жараёнларида ҳар томонлама ёрдам бериш, кўмаклашишдан иборатдир. Мисол учун айтадиган бўлсак, ишчи гуруҳ тегишли ҳудудда бўлиб ўтадиган сайловнинг санаси, вақти ва жойини мустақил тарзда белгилайди. Комиссия эса унга сайловни юқори савияда ташкил этиш ва уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича жойларни белгилаш ҳамда уларда зарур шарт-шароит яратиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш каби ташкилий масалаларда яқин кўмакчи бўлади.

Семинарда ишчи гуруҳларнинг янги ваколатлари хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди. Янги таҳрирдаги Қонунга биноан, эндиликда ишчи гуруҳларга ҳовлилар, уйлар, кўчалар хамда шаҳарчалардаги қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш, аҳоли умумий йиғилиши иштирокчиларини рўйхатга олиш, йиғилиш баённомасини тузиш, тегишли комиссияга такдим қилиш учун нафақат фуқаролар йиғини раиси, балки унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар бўйича таклифлар тайёрлаш каби ваколатлар ҳам берилди. Аввало, ишчи гуруҳ фуқаролар йиғинининг ўзи томонидан тузилади, — дейди сенатор Эркин Рўзметов. — У сайлов куни, вақти, жойини мустақил белгилашдан ташқари, фуқаролар вакиллари бўйича умумий йиғилишларни ташкил этади. Шу ўринда бир жиҳатга эътибор қаратишни истардик. Мазкур умумий йиғилишлар чоғида ишчи гуруҳ сайловчилар вакилларини сайлашдан ташқари, бир қатор қўшимча вазифаларни ҳам бажаради. Яъни аҳолини соҳа қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалардан хабардор қилади, номзодлар бўйича аҳолининг фикрларини ўрганади. Шуларнинг ўзиёқ ишчи гуруҳлар масъулияти ниҳоятда катта эканидан далолат бериб турибди. Зеро, уларнинг самарали фаолияти фуқаролар йиғинлари сайловини демократия талаблари асосида ўтказиш ва пировардида мамлакатимизда “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилидан кўзланган мақсадларни рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларга қўйиладиган талаблар ҳамда бунинг аҳамияти таҳлил қилинди. Хусусан, номзодларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотли, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек, хаётий тажрибага хамда аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

— Номзоднинг сайловгача камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши билан боғлиқ талабни олиб қарайлик, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими раиси Шавкат Жониқулов. — Нега камида беш йил деган саволга жавоб шуки, беш йил бир одам маълум бир ҳудудни яхши билиб олиши, шиддат билан ўзгараёгган ҳозирги замонда у ёки бу ишни амалга ошириш, масаланинг негизига етиб бориш учун ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганиши, қўни-қўшни, маҳалла-кўй била уйғунлашиб кетиши учун етарли муддатдир. Бунда ташқари, сайланадиган аксарият маслаҳатчилар келгусида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларга раҳбарлик қилишади. Ушбу комиссиялар ишини самарали ташкил этиш эса фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юклатилган кенг қамровли вазифалар ижросини таъминлашга қаратилганлиги билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Шу боисдан нафақат фуқаролар йиғини раиси, балки унинг маслаҳатчилари лавозимига ҳар ҳар томонлама муносиб фуқароларнинг сайланишини таъминлаш объектив зарурат ҳисобланади.
Шунингдек, анжуманда сайловга тайёргарли кўриш ҳамда уни ўтказии билан боғлиқ устувор ва зифалар муҳокама қилинди. Хусусан, фуқаролар йиғинлари органларини шакллантиришда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини тўла рўёбга чиқариш учун ташкилий-ҳукуқий шароитни яратиш сайлов жараёни иштирокчилари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз ва оғишмай риоя этилишини таъминлаш, бунинг учун уларга ҳуқуқий қўлланма ва адабиётларни етказиб бериш, номзодлар ҳамда уларнинг ахлоқий фазилатлари билан сайловчиларни таништириш, ушбу тадбирга аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб қилиш сайловни ошкоралик, муқобиллик, тенглик тамойиллари асосида ташкил этиш ва ўтказиш жараёнини кенг ёритиш бўйича ахборот-таҳлил ишини кучайтириш кераклиги алоҳида уқтириб ўтилди. Шундан келиб чиқиб, тадбирда муҳокама қилинган масалалар бўйича жойлларда ҳам кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳлар аъзолари, оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида семинарлар ўтказишга келишиб олинди.

Якунда қатнашчилар мавзу билан боғлиқ барча саволларига етарлича жавоблар олишди.

Зокир ХУДОЙШУКУОВ,
«Халқ сўзи»

 

10.10.2013 22:32

Тадбирдан видеолаҳва

Content on this page requires a newer version of Adobe Flash Player.

Get Adobe Flash player

 

Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati