O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Сайловга тайёргарлик қизғин

 

10.10.2013 18:32

Навоийда жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашининг сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раиси, вилоят кенгаши депутати Лочин Облоқулов, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Анора Бобомуродова, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Нормурод Исоқов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида маҳалла ҳаёти билан боғлиқ кўплаб қадриятлар, удум ва анъаналаримиз қайта тикланиб, замон талаблари асосида такомиллаштириб борилаётгани ҳақида сўз юритди.

Йиғилишда бўлажак сайловларни юқори савияда ташкил этишда муносиб номзодларни кўрсатиш, сайловни ўтказиш жойларининг аҳолига қулай бўлишини таъминлаш каби ташкилий ишларга алоҳида эътибор қаратиш, айниқса, чекка овул ва қишлоқларда бу борадаги ишларга уюшқоқлик билан ёндашиш лозимлиги таъкидланди.

– Жорий йилда вилоятда 340 нафар фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 3 минг 300 нафардан ортиқ маслаҳатчиси сайланади, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Анора Бобомуродова. – Янги таҳрирда қабул қилинган “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазкур сайловнинг пухта ва очиқ-ошкоралик тамойиллари асосида ўтишини таъминлайди.

Халқ сўзи газетаси

Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati