O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Кўмаклашувчи комиссия йиғилиши

 

09.10.2013 18:32

Андижонда фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 12 сентябрдаги “Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида мамлакатимизда фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилади.

– Барча ташкилий ишлар белгиланган тартибда олиб борилмоқда, – дейди фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси Тўлқинжон Каримов. – Сайловни юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтказиш учун барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бўлажак сайловларда вилоят бўйича 968 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг 11 минг нафарга яқин маслаҳатчиси сайланиши режалаштирилган. Бу жараёнда оқсоқол ва унинг маслаҳатчиси вазифасига энг муносиб кишилар номзоди кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда жойларда учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг бугунги кунда давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, улар зиммасидаги вазифалар ҳақида тушунча бериш энг муҳим вазифалардандир.

Йиғилишда сайловни ташкил этиш ҳамда уни ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳлар томонидан сайловларни ошкора, адолатли, қонуний тамойиллар ва белгиланган тартиблар доирасида ўтишига ёрдам кўрсатиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

UzA

Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati