O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Сайловлар уюшқоқлик билан ўтади

 

02.10.2013 18:11

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 12 сентябрдаги “Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилади. Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида ана шу жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Халқ депутатлари Андижон туман кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳам ана шу масала муҳокама этилди. Унда туман кенгаши депутатлари, қишлоқ ва шаҳарча фуқаролар йиғинлари раислари, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Тумандаги 87 ўзини ўзи бошқариш органларида ушбу жараённи юқори савияда ташкил этиш, уюшқоқлик билан ўтказиш учун барча зарур ишлар амалга оширилмоқда. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда уни ўтказишга кўмаклашувчи комиссия, шунингдек, ишчи гуруҳлари сайловларнинг очиқ, ошкоралигини таъминлаш, қонуний тамойиллар ва белгиланган тартиблар доирасида ўтишига ёрдам кўрсатиши алоҳида таъкидланди.

Депутатлар мазкур масала юзасидан ўзларининг таклиф ва фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Бундай сессиялар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

UzA

Rus

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati