O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

ҲАҚИҚИЙ ДЕМОКРАТИЯ ДАРСХОНАСИ
мамлакатни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади

Асрлар давомида халқимизга хос ноёб бошқарув идораси сифатида шаклланиб келган маҳалла истиқлол йилларида Юртбошимиз раҳнамолигида янгича мазмун-моҳият касб этди. Фуқаролик жамиятининг муҳим институти ҳамда ҳақиқий демократия дарсхонасига айланди. 

Эркин РЎЗМЕТОВ, 
Олий Мажлис Сенати аъзоси: 

— Юртимиздаги барча фуқаролар йиғинларида тузилган жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялар томонидан жамоатчилик назорати самарали тарзда амалга оширилмоқда. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, қонун ҳужжатлари ҳамда фуқаролар йиғинлари қарорлари ижросини назорат қилиш, ҳар чоракда туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликлари раҳбарларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш, тўй-ҳашам ва бошқа маросимларнинг ихчам тарзда ўтказилишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар бунинг бир мисолидир. 
Жойларда қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, таълим муассасалари раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш амалиёти ҳам йўлга қўйилган. Шунингдек, ҳар томонлама етук авлодни тарбиялашда ота-она ва маҳалланинг таълим муассасаси билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгашлари тузилди.
Айни чоғда маҳаллаларда йиғин раислари бошчилигида “Камолот” ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар масъул ходимларидан иборат 8 мингдан ортиқ жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилди. Бу, ўз навбатида, ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, улар бандлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Халқ сўзи газетаси

Чоп этилган сана: 11.02.2013 11:17:11
Янгиланган сана:

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati