O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

«Парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш – давр талаби»

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Шўро Кенгашининг Раиси Абдулла Ал аш-Шайх бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистон Республикасига ташрифига доир

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Шўро Кенгашининг Сенатга ташрифиБугун, 2012 йил 24 апрелда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Шўро Кенгашининг  Раиси Абдулла Ал аш-Шайх бошчилигидаги парламент делегациянинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бошланди.
          Ушбу ташриф, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни  ривожлантиришда  муҳим қадам бўлади ва парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
          Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда  томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасидаги  ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларини, парламентларнинг қонун ижодкорлиги ва назорат  фаолияти бўйича тажриба алмашиш борасидаги аниқ тадбирларни муҳокама қилиш, шунингдек томонларни қизиқтираётган  долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр  алмашиш имконига эга бўлдилар.
          Суҳбат асносида юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистонда кенг кўламда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий  ислоҳотлар ҳақида ахборот берилди.
          Шу куни делегация Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.
          Меҳмонлар Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари бўлмиш  машҳур «Ҳазрати Имом» мажмуи ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейи билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Учрашувлар ва ўтказилган музокаралар, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги икки томонлама алоқаларни  ҳамкорликнинг  янги сифат босқичига олиб чиқишга ёрдам беради.

O‘zbekiston Respublikasi
Oliy Majlisi Senatining
Matbuot xizmati

Tilni o'zgartirmoq: Русский | English | Francais | Arabian

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati