O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Олий Мажлис Сенатининг ташқи сиёсат масалалари қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

 

Шу йил 22 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатида бўлиб ўтган Сенатнинг ташқи сиёсат масалалари қўмитаси билан Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталарининг қўшма мажлисида инсон тараққиётига доир халқаро шартномаларни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига имплементация қилишнинг бориши масаласи кўриб чиқилди.

Қўшма мажлисда сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, тегишли вазирликлар ва идораларнинг вакиллари, мутахассислар ва экспертлар, шунингдек оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашдилар.

Русский | English

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati