O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

ИНҚИРОЗГА ҚАРШИ ЧОРАЛАР ДАСТУРИНИНГ ИЖРОСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг (бундан буён матнда Сенат комиссияси деб юритилади) 2012 йил 19 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009–2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги Қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги Қарорининг халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари томонидан ижро этилишини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Мажлис ишида Сенат комиссияси аъзолари, халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари доимий комиссияларининг раҳбарлари, вилоят ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Мажлисда таъкидланганидек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянган ҳолда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ўз фаолиятларида мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жойлардаги самарадорлигини, ҳудудларнинг социал-иқтисодий ривожлантиришни, энг муҳим давлат, тармоқ ва минтақавий дастурлар амалга оширилишини, мамлакат парламенти қарорларининг ижро этилишини таъминлаш учун депутатлик корпусининг салоҳиятини жалб этиш масалаларига кўпроқ эътибор бера бошладилар.

Сенат комиссияси халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг Сенат комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳи раҳбарининг ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялари раисларининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари, саноат, транспорт, қурилиш ва коммунал хўжалиги, аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология, шунингдек муҳокама этилаётган масала бўйича ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари юзасидан ахборотини тинглади.

Мажлис иштирокчилари муҳокама давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг юқорида номи айтиб ўтилган Қарорининг ижро этилишини замонавий талаблар ва истиқболли вазифаларни ҳисобга олган ҳолда таъминлаш бўйича халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштириш, минтақаларни социал-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳар томонлама, чуқур муҳокама қилиш ва танқидий жиҳатдан таҳлил қилишни амалиётга жорий этиш, ижроия ҳокимияти фаолияти устидан депутат назоратини кучайтириш, қонун ҳужжатлари, давлат ва минтақавий дастурлар ижро этилишини таъминлаш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Мажлис иштирокчилари томонидан халқ депутатлари Сурхондарё вилоят маҳаллий Кенгашлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган айрим таклифлар ҳам билдирилди.  

Муҳокама якунлари юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

O‘zbekiston Respublikasi
Oliy Majlisi Senatining
Matbuot xizmati

 

Tilni o'zgartirmoq: Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati