O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Олий Мажлис Сенатида

ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Тошкентда Олий Мажлис Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда  “Ўзбекистонда  она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиум  тавсияларининг  ҳамда “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурида белгиланган  вазифаларнинг  аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида туб  ислоҳотлар амалга оширилганлиги таъкидлаб ўтилди. Аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом авлодни тарбиялаш учун барча шароитлар яратилди. Фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси соғ лиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ривожлантиришнинг барча сифатли тиббий хизматлардан фойдалана олишини таъминлашга асосланган стратегиясини белгилаб берди. Бу соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ривожлантиришга хизмат қилди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида пойтахтимизда ўтказилган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: “Соғ лом она — соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиумда мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолининг, шу жумладан, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, соғ лом авлодни тарбиялаш мақсадида амалга оширилган туб ислоҳотлар натижалари  чуқур таҳлил қилинди, мамлакатимиздаги она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели Минг йиллик ривожланиш мақсадларига эришишнинг самарали страте гия ларидан бири сифатида эътироф этилди. Хал қаро экс пертларнинг фикрича, бу модель  нафақат бугунги кун, балки келажак нуқтаи назаридан ҳам энг тўғри стратегиядир, эришилган натижалар эса дунёнинг бошқа давлатлари учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда.
Давра суҳбатида халқаро симпозиум тавсияларининг аксарияти “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури доирасида рўёбга чиқарилаётганлиги, “Соғлом она — соғ лом бола” тамойилига мувофиқ, оила саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича туркум тадбирлар амалга оширилаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Хусусан, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида тиббий хизматни кучайтириш, ҳомиладор аёлларни перинатал скрининг билан  мумкин қадар кенг  қамраб олиш ҳамда неонаталь скрининг сифатини ошириш ва бошқа соҳаларда  аниқ мақсадли иш олиб борилмоқда.
Давра суҳбатида оила саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада ривожлантириш ҳамда миллат генофондини мустаҳкамлаш ва яхшилаш масалаларини муваффақиятли ҳал қилиш бўйича  хал қаро симпозиум  тавсияларини, шунингдек, “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурида белгиланган  вазифаларни рўёбга чиқариш катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Ушбу саъй-ҳаракатларни рўёбга чиқаришда соғлиқни сақлаш тизими муассасалари, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Иштирокчилар туғиш ёшидаги аёллар ўртасида  касалликларни камайтириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш муҳимлигига ҳам эътиборни қаратдилар. Муҳокама якунлари бўйича тегишли тавсия лар қабул қилинди.
Давра суҳбатида сенаторлар, мутасадди вазирликлар  ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлис Сенатининг
Матбуот хизмати

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati