O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида

5 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси очилади. (video)

4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда ишчи гуруҳ раҳбарининг бўлажак ялпи мажлисни ўтказишга тайёргарлик тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сенат қўмиталарининг раислари қўмиталар мажлисларининг ўтказилганлиги тўғрисида ва ўнинчи ялпи мажлис муҳокамасига киритилаётган қонунлар юзасидан хулосалар, бошқа масалалар юзасидан қарорлар лойиҳалари тайёрлиги ҳақида ахборот бердилар, мажлис ишини ташкил этиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Кенгаш мажлисида таъкидланганидек, Сенатнинг бўлажак ялпи мажлисида 20 та масала, шу жумладан, 8 та қонун кўриб чиқилиши мўлжалланмоқда.

Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети ҳамда 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўриб чиқилиши ҳамда тасдиқланишининг муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Кенгаш аъзолари Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига киритилаётган, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ҳамда либераллаштиришга, давлат бошқарувини такомиллаштиришга, шунингдек, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги, янги таҳрирдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги, “Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги, “Сайлов эркинлиги янада таъминланиши ва сайлов қонунчилиги янада ривожлантирилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Cолиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек, солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, бошқа қонунлар шулар жумласидандир.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг матбуот хизмати

Для содержимого этой страницы требуется более новая версия Adobe Flash Player.

Получить проигрыватель Adobe Flash Player


Chop etilgan sana: 04.12.2012 21:01:11
Yangilangan sana:

O'zbekcha | Русский| English | Arabian

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati