O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ф А Р М О Н И

 

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш соҳасидаги узоқ йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилсин:

Сейтназаров Сарсенбай Ержанович — Тахтакўпир туманидаги «Тайимбет» фермер хўжалиги бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси

Фарманов Александр Касимович — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси — бош директори

Қосимов Хасанбой Хатамович — «GM O‘zbekiston» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш технологияси бўлими бош технологи, Андижон вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти
И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2011 йил 23 август

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati