O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

<< YANGILIKLAR |                                                       

25.02.2011

Семинар

ДЕПУТАТЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА

 

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари фаолиятини такомиллаштиришга доир ўқув-семинар ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари ­Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги маърузасида мамлакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишда Парламент олдида турган вазифалар, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган устувор йўналишлар белгилаб ­берилди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда Парламент назоратини кучайтириш, қабул қилинаётган қонунларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш ва уни такомиллаштиришда маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ­долзарб аҳамият касб этаётир. Сенатнинг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашларида ушбу комиссияга ёрдам ­берувчи ишчи гуруҳлари ­тузилган. Комиссия олдига вилоят, шаҳар ва туман ­Кенгашлари депутатлари, доимий комиссиялари томонидан қонунлар ижроси ­назоратини олиб бориш, ­дастурлар ижросини таъминлаш, депутатлик сўровини уюштириш, Кенгаш сессияларига масалалар киритишда кўмаклашиш ­вазифаси қўйилган.
Мазкур комиссия ва ишчи гуруҳнинг бу галги ўқув-семинарида Самар­қанд вилояти, шаҳар ва ­туманлари Кенгашлари ­депутатлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология ­қўмитаси раиси Х. Раззақов мамлакатни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилишда Олий Мажлис Сенати ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини янада кучайтириш масалалари ҳақида сўз юритди.
Тадбирда Президентимизнинг “Мамлакатимизда демо­кратик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзуидаги маърузасида белгиланган устувор йўналишлар ва уларнинг мазмун-моҳияти бўйича депутатлар, вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари вакилларининг маърузалари тингланди.
Ўқув давомида Инқирозга қарши чоралар дастури ҳамда бошқа Давлат ва ҳудудий дастурларининг ижросини ­таъминлаш борасида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ­мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.
Ўқув-семинарда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Семинарда Самарқанд вилояти ҳокими З. Мирзаев ­иштирок этди.
Ғ. ҲАСАНОВ,
ЎзА мухбири.
* * *
Наманганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан халқ 
депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.
Мамлакатимизда жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган ва кенг ўрганилаётган тараққиёт йўлининг “ўзбек модели” асосида демократик фуқаролик жамияти барпо этиш жараёни изчил давом ­этмоқда.
Семинарда Президентимиз раҳнамолигида ушбу йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил сўз юритилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ­Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида ­доимий ишловчи сенатор Х. Каримов ва бошқалар давлатимиз раҳбари томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда ­демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якун­лари ва 2011 йил иқтисодий ­дастурининг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган муҳим вазифаларнинг ­ижросини таъминлашда ­депутатларнинг ўрни ­хусусида сўзлади.
Тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демо­кратлаштириш жараёнида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ўрни, Олий Мажлис Сенати билан халқ депутатлари маҳаллий ­Кенгашлари, уларнинг ­доимий комиссиялари ­ҳамкорлигини кучайтириш, Инқирозга қарши чоралар дастури, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурини ­бажариш борасидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
— Мамлакатимиз мустақиллик йилларида асрларга татигулик тараққиёт йўлини босиб ўтди, — ­дейди Наманган давлат университети жаҳон тарихи кафедраси доценти ­Бахтиёр Исҳоқов. — Бугун буни дунё тан олиб, эътироф этиб турибди. Эришилган ютуқларимизни мустаҳкамлаш, янада ривожлантириш, ҳар бир фуқарода ушбу жараёнга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш ­долзарб аҳамият касб ­этмоқда. Бу вазифалар Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзуидаги маърузасида алоҳида таъкидланган. ­Мазкур Концепцияни барчамиз чуқур ўрганишимиз, мазмун-моҳиятини теран англаб етишимиз, бу вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этишимиз даркор.
Ўқув-семинарда Наманган вилояти ҳокими Б. Юсупов сўзга чиқди.
А. САТТОРОВ,
ЎзА мухбири.

ЎзА, Халқ сўзи газетаси

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati