O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

<< YANGILIKLAR |                                                       

24.03.2011

МАМЛАКАТНИ ИСЛОҲ ЭТИШ ВА ДЕМОКРАТЛАШТИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Мамлакатимизда ҳокимият тармоқларининг такомиллашуви, бозор иқтисодиёти ва фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ҳамда ривожланишига монанд равишда давлат ҳокимияти органларининг тизими, ваколатлари ҳамда функциялари модернизация ва ислоҳ этиб борилмоқда.

Бунда ушбу соҳадаги устувор йўналишлар, бир томондан, қонунларни ҳаётга изчил татбиқ этишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қодир давлат органларининг вертикал ва горизонтал тизимини яратишга қаратилган бўлса, иккинчи томондан, бошқарув соҳасининг марказлашувини чеклаш, бу борадаги вазифаларнинг бир қисмини республика даражасидан вилоят, туман ва шаҳар миқёсига ўтказиш, маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб шакли бўлган маҳалла тизимини шакллантириш, давлат органларининг иқтисодиётга аралашувини чеклашдан иборатдир.

Кенг кўламли ислоҳотлар натижасида икки палатали парламент — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси шакллантирилди ва самарали фаолият юритмоқда. Қабул қилинаётган қонунларнинг сифатини яхшилаш, парламент палаталари назорат функциясини кучайтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Пaрлaмeнтнинг вaколaтлaрини кeнгaйтириш, ҳокимиятнинг қонун чиқaрувчи вa ижро этувчи тармоқлари ўртaсидaги вaколaтлaрнинг янaдa мувофиқлaшувини тaъминлaш, Прeзидeнт вaколaтлaрининг бир қисмини юқори пaлaтa — Сeнaтгa ўткaзиш ҳамда Бош вaзирнинг ҳуқуқ вa вaколaтлaрини кучaйтириш бу борада муҳим aҳaмият кaсб этди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан мамлакат Президенти бир вақтнинг ўзида ижро этувчи ҳокимият бошлиғи эканини белгилайдиган норманинг чиқарилиши ушбу даврдаги муҳим сиёсий-ҳуқуқий воқеалардан бўлди. Бугунги кунда Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Қабул қилинган қонунларга мувофиқ, Бош вазир Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади ҳамда унинг иши самарадорлиги учун шахсан жавоб беради, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига раислик қилади, ҳукумат ҳужжатларини имзолайди, давлат ва хўжалик бошқаруви масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.

“Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши демократик ислоҳотларни амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Бугунги кунда сиёсий пaртиялaр фуқaролaрнинг сиёсий вa ижтимоий фaоллигини ошириш, aҳолининг, aйниқсa, сaйлов жaрaёнлaридa хоҳиш-иродaси вa фикрини ифодaлaш, мaркaздa вa жойлaрдa дaвлaт ҳокимияти оргaнлaрини шaкллaнтиришнинг тaъсирчан воситaсигa aйлaнмоқда. Мaзкур вaзифaни ҳaл этиш мaқсaдидa пaрлaмeнтдaги кўпчилик вa пaрлaмeнтдaги мухолифaт мaқомини қонундa бeлгилaш, сиёсий пaртиялaр фрaкциялaри рaҳбaрлaрини Қонунчилик пaлaтaси Спикeрининг ўринбосaри этиб сaйлaш бўйичa тaшкилий-ҳуқуқий чорaлaр кўрилди.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари томонидан парламент палаталарининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида баён этилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да таъкидланганидек, “Ҳозирги пайтда мамлакатимиз аҳолисининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражасининг ўсиб бориши, жамиятни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал ривожланиши, юртимизда кўп партиявийлик тизимининг тобора мустаҳкамланиши давлат ҳокимиятининг учта субъекти, яъни давлат бошлиғи бўлган Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни юзага келтирмоқда”.

Шундан келиб чиқиб, Концепцияда қатор муҳим таклифлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилиши, парламентга Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳамда Бош вазир ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш ҳуқуқларини бериш бўйича муҳим таклифлар илгари сурилган.

Сиёсий тизим фаолиятига оид хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, сиёсий партияларнинг парламент фаолиятидаги иштироки қанчалик муҳим бўлмасин, уларнинг асосий вазифаси ҳокимиятни эгаллаш, ҳукуматни шакллантиришда иштирок этиш ва унинг фаолиятига ўз таъсирини ўтказишдан иборатдир. Бинобарин, сиёсий партияларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни ва ролининг ошиши, уларнинг давлат механизми билан ўзаро муносабатлари, аввало, партиянинг ҳукумат билан бўладиган муносабатларида яққол намоён бўлади. Шу боис ҳам кўпчилик ривожланган демократик давлатларда, мисол учун, Буюк Британия, Канада, Германия, Португалия, Франция, АҚШ, Япония ва бошқаларда давлатнинг бошқарув шакли хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ҳукумат тўлиғича ёки айтарли қисми сиёсий партиялар томонидан шакллантирилади.

Жумладан, Буюк Британияда давлат раҳбари сайлов натижаларига кўра, қуйи палатада мутлақ кўпчилик ўринга эга бўлган сиёсий партия лидерини ҳукумат раҳбари этиб тайинлайди. Францияда Президент Бош вазирни ва унинг таклифига кўра, вазирларни тайинлайди. Бунда парламентдаги кўпчиликнинг фикри инобатга олинади. Португалия Конституциясининг 190-моддасига мувофиқ, Президент Республика Ассамблеясидаги сиёсий партиялар билан маслаҳатлашувлар ўтказиб, сайлов натижаларини ҳисобга олган ҳолда, Бош вазирни тайинлайди.

Кўриб чиқилаётган соҳадаги хорижий тажрибанинг қиёсий таҳлили Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида илгари сурилган ғоя ва таклифларнинг муҳим хусусиятлари ҳамда устувор жиҳатларини қайд этиш имконини беради. Жумладан, айрим хорижий давлатлардан фарқли ўлароқ, ишончсизлик вотуми Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолдагина билдирилиши мумкин. Бу орқали ҳукумат ва парламент муносабатларида барқарорликни таъминлаш назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, парламент томонидан ишончсизлик вотуми билдирилганда, парламентнинг ўзини тарқатиб юбориш масаласи кун тартибида турмайди. Бу эса, парламентга қатъият билан ҳаракат қилиш имкониятини беради. Бундан ташқари, Концепцияга мувофиқ, ишончсизлик вотуми қабул қилинганда, янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Олий Мажлисга кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади. Ушбу механизм, барча фракцияларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлаш баробарида, ишончсизлик вотумидан ҳокимиятга “ўзининг” одамларини олиб келиш мақсадида фойдаланиш йўлидаги турли сиёсий “ўйинлар”ни уюштиришнинг олдини олади.

Юқорида билдирилган фикрларга якун сифатида Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш қисмида ифода этилган катта амалий аҳамиятга эга муҳим ва зарурий таклифлар юзасидан қуйидагича хулоса қилиш мумкин, яъни барча демократик ислоҳотлар давлат ҳокимиятининг учта субъекти, яъни давлат бошлиғи бўлган Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таьминлаш учун зарур шарт-шароитларни юзага келтиради. Мазкур чора-тадбирлар парламентнинг мамлакатда кечаётган жараёнларга таъсирини ҳамда унинг ўрни ва нуфузини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Олий Мажлис ҳукуматни шакллантириш ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширишнинг таъсирчан конституциявий-ҳуқуқий воситасига эга бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ижро ҳокимияти органлари фаолиятида қонунийлик ва ошкораликни янада кенгроқ таъминлашга олиб келади. Қолаверса, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, ислоҳ қилиш чора-тадбирлари парламентнинг кундалик фаолиятидаги партиялар ўртасидаги курашни, ғоялар ва дастурлар курашини фаоллаштиришга имконият яратади ҳамда муайян ижтимоий қатлам манфаатларини ифодалайдиган партияларнинг ғоя ва дастурларини муваффақиятли амалга оширишнинг кафолати бўлиб хизмат қилади.

Мамазоир Хўжамбердиев,
Олий Мажлис Сенати
қўмитаси раиси

ЎзА, Халқ сўзи газетаси

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati