O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси парламент делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи тўғрисида

2011 йил 20 июлдан 26 июлгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И.Собиров бошчилигидаги парламент делегацияси ХХР Халқ Вакиллари Умумхалқ Кенгаши Марказий қўмитаси Раиси У.Банго таклифига мувофиқ Хитой Халқ Республикасига расмий ташриф билан боради.
         Ташриф чоғида ХВУК МҚ Раиси У.Банго билан, Давлат Кенгаши бош вазири Ли Кэцян, ХВУК МҚ раисининг ўринбосари Чэн Чжели билан учрашувлар ўтказиш, Цзянси вилоятига бориш, у ерда вилоят Халқ Вакиллари Мажлисининг раҳбари Су Жун билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.

        

Учрашувлар вақтида Ўзбекистон парламентининг аъзолари Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов томонидан илгари сурилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгартиришларнинг бориши ҳақида ахборот берадилар. Режалаштирилаётган учрашувларнинг энг муҳим масалалари иккала мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш борасидаги конкрет тадбирларни муҳокама қилишдан, қонунчилик фаолияти бўйича тажриба алмашишдан ҳамда парламентлараро ҳамкорликнинг бошқа шаклларидан иборат бўлади.

        

 

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati