O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Янгиликлари

Бутунхитой Халқ Вакиллари Кенгаши Доимий қўмитасининг Раиси У Банго бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегациясининг ташрифига доир

2011 йилнинг 20 – 23 сентябрь кунлари Бутунхитой Халқ Вакиллари Кенгаши Доимий қўмитасининг Раиси У Банго бошчилигидаги Хитой Халқ Республикасининг парламент делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасида бўлади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатида ва Қонунчилик палатасида учрашувлар ўтказилиши, Қонунчилик палатаси депутатлари олдида чиқишлар қилиниши, шунингдек Самарқанд шаҳрига сафар режалаштирилган.

Учрашувлар давомида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари,  парламентлараро муносабатларни янада ривожлантириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар, қонун ижодкорлиги ва назорат фаолияти бўйича тажриба алмашиш, шунингдек ҳар икки томонни қизиқтирувчи  долзарб масалалар муҳокама этилади.

Музокаралар якунларига кўра Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати билан Хитой Халқ Республикасининг Бутунхитой Халқ Вакиллари Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланиши режалаштирилмоқда.

Олий Мажлис Сенатининг Матбуот хизмати
19.09.2011

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati