O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

<< YANGILIKLAR |                                                       

04.01.2011

 

ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИДА

30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

 

Кенгаш аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йилдаги фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари М. Ражабованинг ахборотини тингладилар.
Мажлис қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 2010 йилда ўз эътиборини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 
26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ­ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасининг асосий қоида ва хулосаларини рўёбга чиқариш масала ларига қаратдилар.
Ушбу масалалар мамлакат парламенти юқори палатасининг иккинчи ва тўртинчи ялпи мажлисларида кўриб чиқилиб, улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг парламентни демократик ўзгартиришларни ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги либерал ислоҳотларни амалга оширувчи органга айлантиришни, фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамият ва давлат қурилиши тизимидаги ҳуқуқлари, ваколатларини кенгайтиришни, оммавий ахборот воситаларини янада либераллаштиришни, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар сиёсатининг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлашни назарда тутувчи тегишли ҳаракат дастурлари қабул қилинди.
Ҳаракат дастурларида Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмини кучайтириш, мамлакат хавфсизлигини, барқарорлигини таъминлаш, унинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунчилик, назорат-таҳлил фаолиятининг энг муҳим йўналишлари бўйича қўмиталар ишини мувофиқлаштириш, шунингдек, парламент фаолиятининг турли шаклларини — қўмиталарнинг сайёр мажлисларини, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари бўйича парламент эшитувларини, конференциялар, семинарлар, давра суҳбат лари ўтказиш масалаларига алоҳида ўрин берилди.
Сўзга чиққан Кенгаш аъзолари, Сенат қўмиталарининг раислари ва Олий Мажлис Сенати Девони бўлимларининг раҳбарлари ҳисобот даврида қилинган ишлар ҳақида қисқача ахборот бердилар ҳамда мамлакат парламенти юқори палатасининг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни маъқуллади ва ушбу ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси муҳокамасига киритиш ҳақида қарор қабул қилди.
Кенгаш аъзолари Ўзбе кистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2011 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режасини, тадбирлар режасини кўриб чиқиб, тасдиқладилар. Бу режаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг юқорида кўрсатиб ўтилган маърузаларидаги асосий қоидалар ва хулосаларни рўёбга чиқариш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга кўриб чиқиш учун юборилаётган қонунлар бўйича хулосалар тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Сенат ва унинг Кенгаши, қўмиталар қабул қилган қарорларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш масалаларига, долзарб мавзуларда конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказишга асосий эътибор қаратилди.
Кенгаш, шунингдек, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисларида кўриб чиқиш учун тавсия этилаётган масалалар рўйхатини ҳам тасдиқлади. Рўйхатда Сенат фаолиятини самарали ташкил этиш ва қонунчилик, назорат-таҳлил фаолиятининг энг муҳим йўналишлари бўйича қўмиталар ишини мувофиқлаштириш масалалари назарда тутилган. Бундан таш қари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комис сиясининг 2011 йилга мўлжалланган иш режаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фуқаролик жамияти инс титутлари, жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмини янада такомиллаштириш юзасидан Сенатнинг 2011 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Комплекс ҳаракат дастури тасдиқланди.
Кенгаш мажлисида Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари тўғрисидаги янги таҳрирдаги намунавий низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва унинг қўмиталари фаолиятига тааллуқли бир қатор бош қа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам кўриб чиқилиб, тасдиқ ланди.
Кенгаш ўз ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.
Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши тегишли қарорлар қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Матбуот хизмати.

ЎзА, Халқ сўзи газетаси

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati