O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

<< YANGILIKLAR |                                                       

2010 йил 30 декабрь

 

ХАВФСИЗЛИК ВА БАРҚАРОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДА

 

Тошкент шаҳар прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган «Халқаро терроризмга ва бошқа трансмиллий таҳдидларга қарши курашнинг долзарб масалалари» мавзуида конференция бўлиб ўтди.

Конференция иштирокчилари мустақилликнинг илк кунлариданоқ Ўзбекистон мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун қатъий ва изчил ҳаракат қилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар. Мустақиллик йилларида халқаро терроризмга, гиёҳванд лик воситаларининг ноқонуний муомаласига ва одам савдосига қарши кураш соҳасидаги давлат стратегиясини амалга ошириш учун кенг кўламли қонунчилик, норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди, зарур ташкилий инфратузилма яратилди.
«Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва халқаро терроризм, экс тремизм, айирмачилик, наркобизнес ва одам савдоси хавфининг олдини олиш соҳасидаги муносабатларни тартибга соладиган бошқа қонун ҳужжатлари ана шу мақсадга эришиш учун йўналтирилгандир.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви савдо ва маданий алоқалар учун янги имкониятлар очди, халқаро ҳаёт сифатини яхшилади. Шу билан бирга, у жиноий унсурлар томонидан трансмиллий жиноий ташкилотлар тузишга имкон бердики, бу, ўз навбатида, терроризм, диний экстремизм, одам савдоси ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муо маласи кўлами ошишига олиб келди. Бу эса жаҳон ҳамжамиятида жиддий хавотир уйғотмай иложи йўқ. Трансмиллий уюшган жиноятчилик, ўз табиатига кўра, демократияга ва жамиятдаги барқарорликка зарар етказади. Аксарият трансмиллий жиноий ташкилотларнинг фаолияти гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш, қурол-яроғ контрабандаси ва одам савдоси билан боғлиқ. БМТ мутахассисларининг баҳолашларига кўра, халқаро уюшган жиноий фаолиятдан олинган даромадлар йилига бир триллион ва ҳатто, бир ярим триллион долларга етмоқда.
Халқаро терроризм, диний экстремизм, гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний айланишига ва одам савдосига қарши курашнинг самарадорлигини ошириш давлат органларининг бу борадаги идоралараро ҳамкорлигини мус таҳкамлашга, ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама халқаро ҳамкорлигини фаол ривожлантиришга имконият яратди. Мамлакатимиз тегишли халқаро ҳужжатларга қўшилди, жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳозирги кунда Ўзбекистон трансмиллий таҳдидларга қарши жуда фаол ва изчил кураш олиб бораётган мамлакатлардан бири, деб қаралмоқда.
Конференцияда сўзга чиққан сенаторлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари минтақада хавфсизлик ҳамда барқарорликни таъминлаш, халқаро терроризм, диний экстремизм, одам савдоси ва нарко­трафикка қарши курашда ҳамкорлик қилиш масалаларида тегишли тузилмаларнинг умумий куч-ғайратларини янада бирлаштириш, янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш ва аниқ натижаларга эришишга йўналтирилган ҳаракатларни мувофиқлаштиришни кучайтириш зарурлиги тўғрисида фикр билдирдилар. Шунингдек, трансмиллий таҳдидларга қарши курашнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, экстремистик ва террорчилик ташкилотларини молия лаштириш йўлакларини аниқлаш, уларни тугатиш масалалари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат органлари ўртасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни кучайтириш зарурлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
Муҳокама якунлари бўйича халқаро терроризмга ва бошқа трансмиллий таҳдидларга қарши кураш борасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан жойларда ўтказилаётган комплекс чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.
Конференция ишида сенаторлар, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат бирлашмалари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 


ЎзА, Халқ сўзи газетаси

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati