O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

<< YANGILIKLAR |                                                       

2010 йил 29 октябрь
ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИДА


29 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий ­Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги Қарорини бажаришнинг бориши ҳақида»ги 2009 йил 5 декабрдаги Қарорининг ижро этилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.
Кенгаш мажлисида сенаторлар, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси аъзолари, бир қатор вилоят халқ депутатлари Кенгашлари доимий ­комиссияларининг раислари, айрим халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг ­раислари, Қорақалпоғистон Респуб­ликаси, вилоятлар ва Тошкент ­шаҳар ҳокимликларининг, ­шунингдек, оммавий ­ахборот воситаларининг вакиллари қатнаш­дилар.
Кенгаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан умуман Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурига ­киритилган иқтисодий вазифаларни ҳал қилиш юзасидан ­белгиланган тадбирлар бажарилиши таъминланаётганлигини кўрсатиб ўтди.
Ўрганиш шуни кўрсатдики, Сенатнинг юқоридаги Қарорини ижро этиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Сурхондарё вилоятларида инқирозга қарши минтақавий ва тармоқ дастурлари рўёбга чиқарилиши устидан назоратни амалга оширишда депутатлик корпусининг ролини кучайтириш, ижро этувчи ҳокимият органлари устидан назоратни такомиллаштириш учун аниқ ­чоралар кўрилган, халқ ­депутатлари маҳаллий Кенгашларининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги фаоллашган.
Шу билан бирга, айрим ҳолларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари инқирозга қарши ҳудудий дастурлар ҳамда маҳаллий Кенгашлар сессиялари ва улар доимий комиссияларининг қарорлари ижро этилиши устидан назоратни тўла-тўкис амалга оширмаётирлар.
Масалани муҳокама қилиш асносида Кенгаш мажлисининг иштирокчилари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қонунлар ҳамда инқирозга қарши тармоқ ва минтақавий давлат дастурлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари ва улар доимий комиссия­ларининг қарорлари сифатли ҳамда ўз вақтида ижро этилиши устидан депутатлик назорати чораларининг таъсирчанлигини ошириш борасидаги фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган бир қатор тавсиялар билдирилди.
Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларининг асосий қоида ва хулосаларини рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳаракат дастурини бажаришнинг бориши масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Муҳокама якунлари бўйича Кенгаш тегишли қарорлар қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Матбуот хизмати

 

 

 

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati