O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

<< YANGILIKLAR |                                                       

2010 йил 26 август
ИНДОНЕЗИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА

Мамлакатимизга ташриф буюрган Индонезия Республикаси Халқ маслаҳат ассамблеяси раисининг ўринбосарлари Луқмон Ҳаким Сайфуддин ва Ҳажриянто Ясин Тхохари 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Илгизар Собиров билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Индонезия ўртасидаги алоқалар кўплаб жабҳаларда, жумладан, парламентаризм соҳасида изчил ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш  масалаларини муҳокама қилдилар. Меҳмонларга Ўзбекистоннинг икки палатали парламенти фаолияти тўғрисида сўзлаб берилди.

Индонезия Республикаси Халқ маслаҳат ассамблеяси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Дилором Тошмуҳамедова ­билан ҳам музокара ўтказди.

— Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар изчил ривожланаётгани бизни ғоят қувонтиради, — деди Луқмон Ҳаким Сайфуддин. — Бугунги мулоқотлар парламентаризм соҳасидаги ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Шу куни Индонезия делегацияси аъзолари Темурийлар тарихи музейини бориб кўрди ва Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуини зиёрат қилди.

ЎзА
Халқ сўзи газетаси

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati