OLIY MAJLIS SENATI

<< YANGILIKLAR |                                                                

2010 йил 23-30 март кунлари Олий Мажлиси парламент делегацияси Францияда хизмат сафарида бўлади

Франция Республикаси Сенатининг “Франция – Марказий Осиё” дўзтлик гуруҳининг раҳбари А.Дюленинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари М.Раджабова бошчилигидаги парламент делегацияси 23-30 март кунлари Франция Республикасида хизмат сафарида бўладилар.
Делегация таркиби: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалари ва экология қўмитаси раиси Х.Разаков, шунингдек Қонунчилик палатасидаги – Л.Гулямов – Халқаро ишлар ва парламетлараро алоқалар қўмитаси раиси, А.Саидов – Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, А.Журабаев – Ахборот ва коммуникация технологиялари масалари қўмитаси раиси, Д.Файзиева – Халқаро ишлар ва парламетлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Экоҳаракат гурухининг аъзоси.

Ташриф давомида делегация аъзолари Франция Парламентининг Сенати (юқори палата) ва Миллий Ассамблеяси (қуйи палата) иш фаолияти палаталар қўмиталарининг ташкилий ишлари, қонун хужжатларини кўриб чиқиш тартиби ва томонларнинг парламентлараро ҳамкорликка йўналтирилган фаолиятига доир масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Сенат

© 2009 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati