O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

<< YANGILIKLAR |                                                       

2010 йил 20 ноябрь

ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИДА

 

19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисини шу йил 3 декабрда Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Кенгашда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси парламенти юқори палатасининг бўлажак ялпи мажлисида асосий масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзуидаги маърузаси ҳамда мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишда Олий Мажлис Сенати ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини кучайтириш борасидаги вазифаларни муҳокама қилишдан иборат бўлади.
Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджетини, шунингдек, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча ­соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ва либераллаштиришда, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишда муҳим роль ўйнаши керак бўлган бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунларини киритиш режалаштирилмоқда. “Риэлторлик фао­лияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15- ҳамда 18-моддаларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги ва бош­қа қонунлар шулар жумласидандир.
Сенатнинг бўлажак ялпи мажлисида сенаторлар “Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 19 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб ­чиқадилар.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади.
Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва ­Девонининг тўртинчи ялпи мажлисни ­тайёрлаш ва ўтказиш борасидаги ишини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати

O'zA, Xalq so'zi gazetasi

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati