OLIY MAJLIS SENATI

<< YANGILIKLAR |                                                                

2010 йил 15 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. Собиров олиб борди.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлисини шу йил 7-8 майда ­Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига “Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 26 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқининг, 2010 йил 27 январдаги Ўзбе­кистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли ­фуқаролик жамияти барпо этиш — ­устувор мақсадимиздир” деган маърузасининг асосий қоидаларини рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ­Сенатининг 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури тўғрисида”ги масалани, шунинг­дек, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган бир қатор қонунларини, жумладан, “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунлар, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига, шунинг­дек, Ўзбекистон Рес­публикаси Солиқ кодексининг 180 ва 275-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунларни киритиш мўлжалланмоқда.­

Бўлажак ялпи мажлисда, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва демократлаштириш билан боғлиқ қонунларни кўриб чиқиш таклиф қилинди. Хусусан, “Суд экспертизаси тўғрисида”ги, “Суд экс­пертизаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ­қонунлар.

Булардан ташқари, Сенатнинг ялпи мажлисида давлат қурилиши ва ­бошқаруви, ташқи сиёсат соҳасидаги ­бошқа қонунлар ҳам кўриб чиқилади. “Архив иши тўғрисида”ги, “Ўзбе­кистон Республикаси билан Уммон Султонлиги ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларнинг асослари тўғрисида Шартномани (Маскат, 2009 йил 5 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Шу билан бир қаторда, Сенатнинг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудс­маннинг) 2009 йилдаги фаолияти тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ­давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ­ахбороти ҳақидаги масалаларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг фаолияти тўғрисидаги ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ўтган йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикасининг бир қатор хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари бошлиқларини тайинлаш тўғрисидаги масалалар ҳам киритилган.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва Девонининг иккинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ­ўтказиш билан боғлиқ ишларини ­мувофиқлаштириш учун Кенгаш ­томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилди.­

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати
 

УзА
Халқ сўзи газетаси

© 2009 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati