OLIY MAJLIS SENATI

<< YANGILIKLAR |                                                                

2010 йил 10 май
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ ИККИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИ ТЎFРИСИДА АХБОРОТ

8 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом ­эттирди.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси ­Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2009 йилдаги ­фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқдилар. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг фаолияти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ­соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат ­назоратини таъминлашга, мамлакатда экологик вазиятни соғломлаштириш ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилганлиги кўрсатиб ўтилди.

Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиши ва мамлакатда экологик вазиятни яхшилаш юзасидан комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида атмосферага ­чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддаларнинг умумий миқдори 2008 йилдагига нис­батан 55 минг тоннага ёки 2,5 фоизга камайди.

Табиий ресурслар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси давлат кадастрларини тузиш ишлари давом ­эттирилди.

Ҳисоботни муҳокама қилиш ­асносида сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича 2008 — 2012 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини ҳамда ­тегишли ҳудудий ҳаракат дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари бажарилишини таъминлаш, табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш, экологик тоза технологиялар, қайта тикланадиган энергия манбаларини қўллаш ­соҳасидаги фан-техника тараққиёти ютуқларини ва халқаро тажрибани бундан буён ҳам жорий қилиш борасидаги фаолиятни ­кучайтириш, шунингдек, экологик таълимни ривожлантириш ва ­чуқурлаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтдилар.

Ўзбекистон Республикаси ­Марказий банки раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2009 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботида ­Марказий банк фаолияти “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини бажаришга ҳамда мамлакатимиз Президенти Ислом ­Каримов ­томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 февраль куни бўлиб ўтган мажлисида қўйилган устувор вазифалар амалга оширилишини таъминлашга қаратилганлиги қайд этилди.

Қатъий пул-кредит сиёсати олиб борилганлиги мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда инфляция даражасини мақсадли параметрлар доирасида сақлаб туриш ­имконини берди. 2009 йил якунлари бўйича инфляция даражаси 7,4 фоизни ташкил қилди.

2009 йил мобайнида банк тизимининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида тижорат банкларининг умумий капитали 2008 йилдагига нисбатан 1,4 баробар ўсди, шунингдек, банклардаги депозитлар ҳажми 1,5 баробар, аҳоли омонатлари 1,7 баробар кўпайди ва бу ҳол мамлакатимиз банк тизимига бўлган ишонч янада ўсиб ­бораётганлигидан далолат беради.

Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида иқтисодиётнинг реал секторидаги корхоналар барқарор ишлашини таъминлаш, уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чоралари кўрилди. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш лойиҳаларини молиялаш учун деярли 2,4 трлн. сўм ажратилди. Маҳсулот ­экспорт қилувчи корхоналарга айланма маблағларни тўлдириш учун жами 233 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар берилди. 2009 йилда тижорат банк­лари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молия­вий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган кредит ресурсларининг умумий ҳажми 2008 йилдагига нисбатан 1,5 баробар ўсди, микрокредитлар ҳажми эса 1,6 баробар кўпайди.

Ҳисоботни муҳокама қилиш асносида сенаторлар кредит ахборотини ­алмашишни тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича ишни такомиллаштириш, банк тизимининг молиявий бар­қарорлигини ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва ­технологик жиҳатдан янгилашга, шунинг­дек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтиришга қаратилган ресурс базасини янада ­мустаҳкамлаш, банк хизматларининг ­замонавий турларини, айниқса, қишлоқ жойларда ривожлантириш юзасидан бир қатор таклиф ва тавсияларни баён этдилар.

Шундан кейин сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2009 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотини тингладилар. 2009 йилда Адлия вазирлиги томонидан Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ­ресурслари, геодезия, карто­графия ва давлат кадастри давлат қўмитасининг фаолияти, шунингдек, жиноят ишлари бўйича судларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш борасидаги фаолияти ўрганиб чиқилди. Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, мамлакатда бозор принципларига жавоб берадиган солиқ тизими шакл­лантирилган, солиқ маъмуриятчилигининг замонавий усул ва механизмлари жорий қилинган, ерлардан оқилона фойдаланишни ва улар муҳофаза қилинишини таъминлаш борасида катта иш олиб борилмоқда. Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш, одил судлов сифатини ошириш, шунинг­дек, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари тикланишини таъминлашга, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабабларини бартараф қилишга ёрдам бермоқда.

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти борасида Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган мониторинг жараёнида давлат органлари фаолиятидаги айрим камчилик ва нуқсонлар аниқланган. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказмасдан қабул қилиш ҳоллари давом этмоқда. Масалан, ўтган йилда Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг 23 та ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжати бекор қилиниб, ижродан чақириб олинган.

Сенаторлар давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилишини таъминлаш, улар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва бу ҳужжатларнинг кучга кириши юзасидан белгиланган тартибга риоя этиши устидан назоратни кучайтириш борасидаги ишнинг самарадорлигини янада оширишга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсияларни баён этдилар. Шу билан бирга, сенаторлар  Давлат солиқ қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Ер ­ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига, шунингдек, Қорақалпоғистон ­Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, ­вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ ­депутатлари Кенгашлари раҳбарларига Адлия вазирлигининг 2009 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро ­этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотида қайд этилган камчиликларни ­бартараф этиш ва уларга йўл қўймаслик борасида амалий чоралар кўришни тавсия ­қилдилар.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳисоботлар ва ахборотни муҳокама қилиш якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Шундан кейин сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ­масалани кўриб чиқдилар.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатлари, ­Германия Федератив Республикаси ҳамда Россия Федерациясидаги ­Фавқулодда ва Мухтор элчиларини ­лавозимга тайинлаш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.­

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам ­кўриб чиқилди.

Икки кунлик мажлис давомида 24 та масала, шу жумладан 10 та қонун кўриб чиқилди. Уларнинг амалга оширилиши демократик, ижтимоий-сиёсий, ижти­моий-иқтисодий ислоҳотларни янада ­чуқурлаштириш, халқ фаровонлигини оширишнинг муҳим омили бўлади.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини тугатди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати

ЎзА
Халқ сўзи газетаси

© 2005-2010 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati