O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

<< YANGILIKLAR |                                                       

2010 йил 7 декабрь

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

 

4 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.
Сенаторлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддасига қўшимча ­киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиш чоғида ушбу қонун ҳужжати латент жиноятларни ўз вақтида аниқлаш ва улар оқибат ларининг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишини рағбатлантириш, шунингдек, уларнинг жавобгарликдан озод этилишини кафолатлашга қаратилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Қонун валюта қимматликларининг қонунга хилоф айланиши билан боғлиқ бўлган, тергов билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирган ва қонунга хилоф валюта операциясининг томонларидан бири бўлган фуқароларнинг аризалари асосида аниқланган жиноятларнинг очилишини яхшилашга ёрдам беради. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Сенаторлар «Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 19 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиш чоғида ушбу Қонун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бош конферен ция си (ЮНЕСКО) томонидан Спортда допинг га қарши кураш тўғрисида халқаро конвенция қабул қилинганлиги муносабати билан ишлаб чиқилганлигини қайд этиб ўтдилар. ЮНЕСКОнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги стратегияси ҳамда фаолият дастури доирасида ишлаб чиқилган мазкур конвенциянинг мақсади — спортда допинг қўллашнинг олдини олишга ва допингни йўқотиш мақсадида унга қарши курашишга кўмаклашишдан иборат.
Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция кенг қамровли бўлиб, спорт соғлиқни сақлашда, ахлоқий, маданий ва жисмоний тарбияда, шунингдек, халқаро миқёсда бир-бирини тушуниш ва тинчликни мустаҳкамлашга ёрдам беришда муҳим роль ўйнаши кераклигини назарда тутади.
Мазкур конвенциянинг ратификация қилиниши Ўзбекистон ўзининг халқаро мажбуриятларини бажаришга содиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Шундан кейин сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини тугатиб, унинг ҳудудини Қизириқ туманига бирлаштириш тўғрисидаги, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги, Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Оҳангарон шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
Мамлакатимиз ҳукуматининг юқоридаги таклифларини маъқуллаш ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аҳоли фаровонлигини яхшилашга ҳамда ҳудудларни бошқаришни мақбуллаштиришга қаратилган тадбирлар самарадорлигини ошириш учун зарур шароитлар яратиш имконини бериши кўрсатиб ўтилди.
Сенаторлар Тошкент шаҳар ҳокимининг Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманининг номини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
Шундан кейин сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Конституция вий cуди ва Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар.  
Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Икки кунлик мажлис давомида 24 масала, шу жумладан, 14 та қонун кўриб чиқилди, уларнинг амалга оширилиши демократик, ижти моий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаш тириш, аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим омили бўлади.
Шу билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Матбуот хизмати

ЎзА, Халқ сўзи газетаси

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati