OLIY MAJLIS SENATI

<< YANGILIKLAR |                                                                

2010 йил 7 май
ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИДА
Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси очилади

Кеча, 2010 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ­Раиси И. Собиров олиб борди.

Қўмиталарнинг раислари нав­батдаги ялпи мажлис муҳокамасига киритилаётган қонунлар юзасидан хулосалар ва бош­қа масалалар бўйича қарорлар тайёрлиги ҳақида ахборот бердилар, мажлис ишини ташкил этиш юзасидан ўзаро фикр ­алмашдилар.

Кенгаш мажлисида таъкидланганидек, Сенатнинг бўлажак ялпи мажлисида йигирма тўртта масалани, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларининг асосий қоида ва хулосаларини рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳаракат дастурини, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунларини кўриб чиқиш мўлжалланмоқда. «Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180 ва 275-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонунлар шулар жумласидандир.

Бўлажак ялпи мажлисда, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришга йўналтирилган қонунларни кўриб чиқиш ҳам таклиф қилинди. Булар: «Суд экспертизаси тўғрисида»ги, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларидир.

Бундан ташқари, Сенатнинг ялпи мажлисида давлат қурилиши ва бошқаруви, ташқи сиё­сат соҳасидаги бошқа қонунлар ҳам кўриб чиқилади. Булар жумласига «Архив иши тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси билан Уммон Султонлиги ўртасида ҳамкорлик ва муносабатлар асослари тўғрисидаги ­Битимни (Маскат, 2009 йил 5 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунлар киради.

Шу билан бирга, Сенатнинг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2009 йилдаги фаолияти тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2009 йилдаги фаолияти тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Та­биатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2009 йилдаги ­фаолияти тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2009 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотини тинглаш ва муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисининг кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги, Ўзбекис­тон Республикасининг бир қатор хорижий мамлакатлардаги дипломатия ваколатхоналари бошлиқларини тайинлаш ҳақидаги масалалар ҳам киритилган.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Кенгаш тегишли қарорлар қабул қилди.

* * *

Шу куннинг ўзида Сенатнинг барча олтита қўмитасида бўлиб ўтган мажлисларда сенаторлар ялпи мажлисда муҳокама қилинадиган қонунларнинг акса­рияти мамлакатда сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва суд-ҳуқуқ, давлат қурилиши ва бошқаруви, ташқи сиёсат соҳаларида амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг устувор йўналишларини қонунчилик жиҳатидан таъминлашга қаратилганлигини таъкидладилар.

Қўмиталарнинг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудс­маннинг) 2009 йилдаги фао­лияти тўғрисидаги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси муҳокамасига киритилган бошқа масалалар батафсил ­муҳокама қилинди.

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати.

ЎзА
Халқ сўзи газетаси

© 2005-2010 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati