O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

<< YANGILIKLAR |                                                       

2010 йил 3 декабрь

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида

Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи ­мажлиси очилади.

Кеча, 2 декабрда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда махсус ишчи гуруҳнинг бўлажак ялпи мажлисни ўтказишга тайёргарлик тўғрисидаги маълумоти тингланди.
Сенат қўмиталарининг раислари қўмиталарда ўтказилган мажлислар ва навбатдаги ялпи мажлис муҳокамасига киритилган қонунлар бўйича хулосалар ва бошқа масалалар юзасидан қарорларнинг тайёрлиги тўғрисида маълумот бердилар, мажлис ишини ташкил этиш тўғрисида фикр алмашдилар.
Кенгаш мажлисида Сенатнинг бўлажак ялпи мажлисида йигирмадан ортиқ масала, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзуидаги маърузаси ҳамда мамлакатни демо кратик янгилаш ва модернизация қилишда Олий Мажлис Сенати, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини кучайтириш борасидаги 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган вазифалари тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети тўғрисидаги, Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли банд лигини таъминлашнинг 2011 йилги дастури тўғрисидаги масалалар, шунинг дек, Ўзбекистон Республикасининг давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасини, иқтисодиёт ва тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштиришга, жиноят, жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини янада либераллаштириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотини чуқурлаштириш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг самарадорлигини ошириш ва спортда допинг га қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор қонунлар кўриб чиқилиши мўлжалланаётгани қайд этилди.
Шу муносабат билан сенаторлар Сенатнинг ялпи мажлисида муҳокама этиладиган, давлат рамзларидан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбе кистон Республикаси Қонуни, шунингдек, асосий мақсади Ўзбекистонда риэлторлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш тизимини яратишдан иборат бўлган “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222-II-сонли қарорининг 1-иловасига қўшимча киритиш ҳақидаги”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг муҳимлигини таъкидладилар.
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни таъминлашнинг норматив-ҳуқуқий асосларини яратишга ва суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга, дафн этиш ва дафн ишининг ҳуқуқий асосларини шакллантиришга, микрофирмалар ва кичик корхоналарни рағбатлантириш ва ривожлантиришга, уларнинг иқтисодиётдаги улушини оширишга, улар томонидан янги иш ўринлари яратилишига, умумтаълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга, темир йўл транспорти тизимини янада модернизация қилишга қаратилган бошқа қонунлар ҳам қайд этилди.
Сенатнинг ялпи мажлисида жиноят ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг амалда пушаймон бўлганлик муносабати билан жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш, шунингдек, агар шахс тайёрланаётган ёки амалга оширилаётган жиноят тўғрисида ихтиёрий равишда арз қилган ва жиноятни очишда фаол иштирок этган бўлса, уни жавобгарликдан озод этиш инс титути билан боғлиқ нормаларини такомиллаштириш масалаларига тааллуқли бир қатор қонунларни ҳам муҳокама этиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, айрим бошқа қонунлар ҳам кўриб чиқилади.
Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Матбуот хизмати

ЎзА, Халқ сўзи газетаси

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati