Олий Мажлис Сенати янгиликлари

<< Янгиликлар |                                                                

2009 йил 28 май

БЕЛЬГИЯ СЕНАТОРИ ЎЗБЕКИСТОНДА

Мамлакатимизга ташриф буюрган Бельгия қироллиги сенатори, «Бельгия — Ўзбекистон» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раиси Ив Летерм 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида учрашув ўтказди

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Бельгия ўртасидаги алоқалар кўплаб жабҳаларда, жумладан, парламентаризм соҳасида изчил ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Томонлар мазкур йўналишдаги алоқаларни янада ривожлантириш  масалаларини муҳокама қилдилар. Меҳмонга Ўзбекистоннинг икки палатали парламенти фаолияти тўғрисида сўзлаб берилди.

— Бельгия билан Ўзбекистоннинг  ўзаро муносабатлари ҳар томонлама изчил ривожланиб бораётгани бизни қувонтиради, — деди Ив Летерм. — Ташриф асносида юртингиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётганига гувоҳ  бўлдик. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдоримиз.

Шу куни бельгиялик меҳмон  Тошкент давлат юридик инс­титутида ҳам музокара ўтказди.

ЎзА
(“Халқ сўзи” газетаси 2009 йил 28 май )

© 2009 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati