Oliy Majlis Senati yangiliklari

<< Yangiliklar |                                                                

2008 yil 30 sentabr

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қ А Р О Р И

ФУҚАРОЛАР ЙИFИНЛАРИ РАИСЛАРИ (ОҚСОҚОЛЛАРИ) ВА УЛАРНИНГ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ САЙЛОВИ ТЎFРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари ваколат муддати 2008 йил ноябрь-декабрь ойларида тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари 2008 йил ноябрь-декабрь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ташкил этилиши ҳамда ўтказилишини таъминласин.
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда сайловни ўтказиш жараёнига мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш борасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жойлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги, “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” принципини амалга оширишдаги ролини кучайтиришга қаратилган энг муҳим ижтимоий-сиёсий тадбир сифатида қаралсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тадбирлар режаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён матнда Сенат Кенгаши комиссияси деб юритилади) таркиби 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар Сенат Кенгаши комиссиясининг асосий вазифалари деб белгилансин:
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда сайловни ўтказишни амалдаги қонун ҳужжатларига, очиқ ва ошкоралик демократик принципларига тўла мувофиқ ҳолда ташкил этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан тузиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар фаолиятини самарали тарзда мувофиқлаштириб бориш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти, уларнинг социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя этиш ишидаги тобора ортиб бораётган роли билан, шунингдек, фуқаролар йиғинлари раисларини (оқсоқолларини) ва уларнинг маслаҳатчиларини ташкилотчилик лаёқатига, ҳаётий тажрибага ҳамда аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган шахслар орасидан сайлашга йўналтирилган сайлов ўтказилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш марказда ҳамда жойларда қандай бораётганлиги оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш;
аҳолини кўпроқ ташвишлантириб турган, сайловга тайёргарлик кўриш ва сайловни ўтказиш асносида фуқаролар томонидан кўтарилган ижтимоий, уй-жой ва маиший ҳамда бошқа соҳадаги масалаларни аниқлаш, уларни ҳал этишга қаратилган комплекс дастурлар ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
сайлов якунлари тўғрисида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари томонидан тақдим этилган ахборотларни умумлаштириш ва кўриб чиқиш, бу ахборотни кенг жамоатчилик эътиборига тезкорлик билан етказиш.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари 2008 йилнинг 10 октябрига қадар бўлган муддатда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар тузсин.
5. Қуйидагиларга:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига фуқароларйиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар таркибига “Маҳалла” жамғармаси, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий бўлинмалари вакилларини киритиш;
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчиларисайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларга фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳлари фаолияти мувофиқлаштириб борилишини таъминлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш, зарур ҳолларда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш;
халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига ўз сайлов округларида сайловолди тадбирларини ташкил қилишда фаол ­иштирок этиш;
оммавий ахборот воситаларига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловиниташкил этиш ҳамда ўтказиш жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш юзасидан комиссияларга амалий ёрдам кўрсатишда фаол иштирок этсин.
7. Сенат Кенгаши комиссияси ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги ахборотни умумлаштирсин ҳамда сайлов якунлари тўғрисида 2009 йилнинг 15 январига қадар Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси Сенатининг Кенгашига ахборот берсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенатининг Раиси И. Собиров

Тошкент шаҳри,
2008 йил 30 сентябрь

© O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati - Sayt dizayni Abror Musahonov