Oliy Majlis Senati yangiliklari

<< Yangiliklar |                                                                

2008 yil 13 avgust

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИДА

13 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси И.Собиров олиб борди.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисини 2008 йил 28–29 август кунлари Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига Ўзбекистон Республикасининг ўндан ортиқ қонунларини, хусусан «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал  кодексининг 49-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги, «Музейлар тўғрисида»ги, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшича киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Абу Даби, 2008 йил 17 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини киритиш режалаштирилмоқда.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ва Сенат Девонининг ўн бешинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ ишларини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Кенгаш сенаторлардан ҳамда Сенат Девони ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузди.  
Ўзбекистон Республикаси   Олий Мажлиси Сенатининг Матбуот хизмати

 

© O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati - Sayt dizayni Abror Musahonov