Oliy Majlis Senati yangiliklari

<< Yangiliklar |                                                                

2008 yil 2 dekabr

ҲАМКОРЛИК МЕЗОНИ — ЎЗАРО МАНФААТДОРЛИК

Бугун дунёда юз бераётган геосиёсий, геоиктисодий ўзгариш-лар мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги позициясини янада мустаҳкамлаш учун икки ва кўп томонлама халқаро алоқаларнинг хуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришни тақозо қилади. Бу, Ўзбекистоннинг устувор аҳамиятга эга бўлган хамкори — Европа Иттифоқи билан муносабатларимизга хам бевосита тааллуқлидир. Зеро, мамлакатимиз Европа Иттифоқи давлатлари билан кўп томонлама алоқалар олиб бораётир. Хусусан, Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси кун тартибига "Болгария Республикаси ва Руминиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши муносабати билан Ўзбекистон Республика-си, бир томондан, Европа Хамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга доир Баённомани (Брюссель, 2008 иил 20 май) ратификация қилиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни киритилган. Мухбиримиз ушбу ҳужжат мазмун-моҳияти, умуман, Европа Иттифоқи билан Узбекистоннинг ўзаро ҳамкорлиги хусусида Олий Мажлис Сенати-нинг Ташқи сиёсат масалалари кўмитаси раиси Содик, САФОЕВ билан суҳбатлашди.

—         Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг шаклланишида 1996 йил 21 июнда Флоренцияда ўтказилган Саммит тарихий аҳамиятга эга, — дейди сенатор. — Унда Президентимиз жаҳоннинг етакчи давлатлари раҳбарлари билан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Шерикчилик ва Ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.
Флоренция битими муҳим аҳамиятга эга бўлган минтақа билан мамлакатимизнинг кенг кўламли, қолаверса, икки томон учун манфаатли алоқаларнинг ҳуқуқий асосини белгилаб берди.
—         Маълумки, охирги йилларда Европа Иттифоқида қатор институционал ўзгаришлар юз берди. Бугунги Европа Иттифоқининг жақонда тутган ўрни, мамлакатимиз билан олиб бораётган қамкорлиги хусусида батафсилроқ тўхталсангиз?
—         Ҳақиқатан ҳам, Европа Иттифоқининг таркиби, ҳудуди, ҳаракат қилиш кўлами анча кенгайди. Айни пайтда Европа Иттифоқига 27 та давлат аъзо бўлиб, уларнинг умумий нуфуси қарийб ярим миллиард кишини ташкил этади. Европа Иттифоқи жаҳоннинг энг йирик яхлит бозоридир.
Саволингизнинг иккинчи қисмига келадиган бўлсак, Европа Иттифоқи мамлакатимизнинг энг муҳим савдо ва иқтисодий ҳамкорлари сафида туради. Бугунги кунда барча ЕИ мамлакатлари билан Ўзбекистоннинг савдо ҳажми қарийб 2 млрд. долларни ташкил этади ва бу кўрсаткич йилдан йилга ортиб бормокда. Ўзбекистонда Европа Иттифоқига аъзо бўлган мамлакатлар инвестицияси иштирокида 700 га яқин корхона рўйхатга олинган. Қолаверса, Европа Иттифоқи инвестициясини мамлакатимиз иктисодиётига жалб этиш борасида ҳам кўплаб лойиҳалар амалга оширилмокда.
Биргина мисол: техникавий ҳамкорлик лойиҳаларига, яъни Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга ошириш жараёнига ёрдам бериш мақсадида Европа Иттифоқи томонидан ТАСИС дастурлари орқали 150 миллион евро ажратилди ва улардан 130 миллиони ўзлаштирилди. Бу дастурлар, биринчи навбатда, таълим, транспорт, қонунчиликни такомиллаштириш, микрокредитлар, ғазначилик тизимини ривожлантириш, кадастр ва стандартлаш каби соҳаларга йўналтирилди.
—         Янги Қонуннинг ақамияти нимадан иборат?
—         Маълумки, 2004 йил май ойида Европа Иттифоқига Шарқий Европанинг ўнта давлати аъзо бўлиб кирган. Улар Ўзбекистоннинг анъанавий ҳамкорлари саналади. Бу мамлакатлар билан ҳар иккала томон учун ҳам ўзаро
манфаатли бўлган кўпгина масалалар юзасидан музокаралар олиб борилаяпти, олий даражадаги ташрифлар мунтазам амалга оширилмокда, савдо ва инвестиция муносабатлари изчил ривожланмокда.
Европа Иттифоқига Болгария ва Руминиянинг аъзо бўлиши Ўзбекистоннинг ЕИ билан иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан яқинлашиши ва тарафлар ўртасида ўзаро ишончнинг мустаҳкамланишига катта туртки беради. Чунки давлатимиз Болгария ва Руминия билан барча соҳаларда азалдан яқин алоқа қилиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2003 йили Болгарияга давлат ташрифи чоғида Болгария Президенти Георги Парванов ўз давлатини Ўзбекистон учун "Улкан Европа бозорига очилган кичик эшик" деб атаган эди. Ўз навбатида, Президентимиз ҳам Ўзбекистон Болгария учун Марказий Осиёга дарвоза вазифасини бажаришга тайёрлигини таъкидлаган.
Шу маънода, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов таклифига биноан, жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Болгария Президенти Георги Парванов бошчилигидаги нуфузли делегациянинг мамлакатимизга ташрифини олий даражадаги мулоқотларнинг мантиқий давоми деб аташ мумкин.
Шунингдек, яқинда Руминия ташқи ишлар вазири Лазар Комэнескунинг Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи ҳам ҳар икки мамлакатнинг ўзаро алоқаларини ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини кўрсатади. Руминия томони Ўзбекистонда нафақат савдо-иқтисодий, балки бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорликни кенг ривожлантириш учун қулай шароит мавжуд эканини таъкидлаб келади.
Таъкидланганидек, бу икки мамлакат Европа бозори учун стратегик жиҳатдан муҳим бўлган халқаро транспорт бўғинларига эга. Жумладан, Болгариянинг Қора денгиздаги Варна, Бургас, Русе шаҳарларидаги портлари, Руминиянинг шу денгиздаги Константа портини эндиликда нафақат болгар ёки румин портлари, балки Европа Иттифоқининг шаркий дарвозалари хам деб таърифлаш мумкин.
Хулоса килиб айтганда, мазкур ҳужжатнинг маъкулланиши мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи ва унинг янги аъзо давлатлари — Болгария ва Руминия билан ўзаро манфаатли алоқаларини янада мустаҳкамлайди, икки ҳамда кўп томонлама муносабатларнинг янада ривожланишига туртки беради.

Қобил ХИДИРОВ сухбатлашди.

Халк сўзи газетаси, 2008 йил 2 декабрь, №233

© O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati - Sayt dizayni Abror Musahonov