Сенат янгиликлари

<< Бош сахифа |                                                                

2006 yil 3 февраль

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИДА

2006 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисини 2006 йил 24 февраль куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Сенат мажлиси муҳокамасига Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ҳамда маъқуллаш учун Сенатга юборилган бир қанча қонунларни, хусусан «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш  тўғрисида»ги, «Истеъмол кредити тўғрисида»ги, «Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги, «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Тадбиркорлик субъектларини текширишлар сони қисқартирилганлиги ҳамда текширишлар тизими  такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига  ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги, «ГЎУОМ иштирокчи давлатларнинг консуллик масалалари бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Конвенцияни денонсация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини киритиш режалаштирилмоқда.
Бўлажак ялпи мажлисда Сенатнинг 2005 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот тингланади ҳамда Сенат Кенгаши, қўмиталари ва комиссиялари иши таъсирчанлигини кучайтириш чора-тадбирлари ҳақидаги масала кўриб чиқилади.
Шу билан бирга сенаторлар муҳокамасига Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиш киритиш, Ўзбекистон Республикасининг бир қатор давлатлардаги дипломатик вакилларини вазифасидан озод қилиш ва вазифасига тайинлаш масалаларини, шунингдек Олий Мажлис Сенатининг ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни киритиш мўлжалланмоқда.

Кенгаш парламент юқори палатаси қўмиталарининг бешинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириб боришни Олий Мажлис Сенатининг Раиси ўринбосари Ф.Муҳитдинова зиммасига юклади.

 

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати

©2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati - Designed by Abror