O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 24 октябрда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2015 йил 15 майда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ–163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 354-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда, № 12, 464-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                    И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2015 йил 3 июнь
№ ЎРҚ—387

 

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati