O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


«Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 29 октябрда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2014 йил 13 ноябрда маъқулланган

1-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги 719–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 10-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади). 

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                    И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2014 йил 9 декабрь
№ ЎРҚ—380

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati