O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 25 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган 323–II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 23-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 7, 324-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).*

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                        И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2014 йил 22 апрель
№ ЎРҚ—368

*Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низом матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади.

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati