O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 28 ноябрда  қабул қилинган
Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган

1-модда.  Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси тасдиқлансин.*

2-модда.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2014 ва 2015 йиллар мобайнида:
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси нормаларининг амал қилиши ва самарадорлиги мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминласин;
зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг айрим нормаларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

3-модда. Ушбу Қонун 2014 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                        И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2013 йил 26 декабрь
№ ЎРҚ—360

*Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади.

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati