O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2013 йил 9 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 29 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2013 йил 13 декабрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома (Тошкент, 2013 йил 9 сентябрь) ратификация қилинсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 9 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорликнинг шерикчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Пекин, 2005 йил 25 май) ратификация қилиш ҳақида»ги ЎРҚ–3-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 307-модда) Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома (Тошкент, 2013 йил 9 сентябрь) кучга кирган кундан эътиборан ўз кучини йўқотган деб топилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                        И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2013 йил 23 декабрь
№ ЎРҚ—358

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati