O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


«ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) ВА УНИНГ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ САЙЛОВИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 15 мартда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 29 апрелда қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги 609–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 5, 78-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                        И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2013 йил 22 апрель
№ ЎРҚ—351

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati