O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


«ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 7 ноябрда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги 818–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 215-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда; 2007 йил, № 4, 155-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. 

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                        И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2013 йил 10 апрель
№ ЎРҚ—348

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati