O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


«НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 1 ноябрда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2012 йил 5 декабрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 160–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 8-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2012 йил 24 декабрь
№ ЎРҚ—342

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati