O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲАВО КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 21 июнда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2012 йил 30 августда маъқулланган

1-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863—ХII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5—6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 350-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 371-модда билан тўлдирилсин:

«371-модда. Ҳаво кемаларига техникавий хизмат кўрсатиш

Ҳаво кемаларига техникавий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан берилган ҳаво кемаларига техникавий хизмат кўрсатиш ташкилотининг сертификати асосида бажарилади. 
Ҳаво кемаларига техникавий хизмат кўрсатиш ташкилотининг сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
2) 43-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳаво кемасининг эгаси билан бўлажак эксплуатант ўртасида ижара шартномаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво кемаси тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар эксплуатантга ўтказилган ҳолда чет эллик эксплуатантга ижарага (экипаж билан ёки экипажсиз) берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти чет эл давлатининг ваколатли органи билан ижарага олинган ҳаво кемасидан фойдаланилиши устидан назорат қилиш бўйича муайян мажбуриятларни унга ўтказиш мақсадида белгиланган тартибда битим тузиши мумкин»; 
3) 54-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда таснифланади.
Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди назорат қилинадиган ва назорат қилинмайдиган самовий ҳудудга бўлинади. Бунда назорат қилинадиган самовий ҳудуд деганда парвозларга диспетчерлик хизмати кўрсатиш таъминланадиган доирадаги самовий ҳудуд тушунилади. Назорат қилинмайдиган самовий ҳудуд деганда парвозлар пайтида ахборот хизмати кўрсатиладиган доирадаги самовий ҳудуд тушунилади»;  
4) 61-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қидирув-қутқарув ишларини бажаришда, табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда иштирок этаётган ҳаво кемалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳаво кемалари аэронавигация ва аэропорт йиғимларидан озод қилинади»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
5) 74-модданинг учинчи қисмидаги «Авиация маъмурияти» деган сўзлар «ҳаво кемасининг эксплуатанти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 83-модда иккинчи қисмининг русча матнидаги «опротестовано» деган сўз «обжаловано» деган сўз билан алмаштирилсин;
7) қуйидаги мазмундаги 921-модда билан тўлдирилсин: 

«921-модда. Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари

Йўловчи ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларига риоя этиши, ҳаво кемаси командирининг ёки экипаж аъзосининг ҳаво кемаси командири номидан берган парвоз ва ҳаво кемаси ичидаги одамлар хавфсизлигини, мол-мулк бут сақланишини, ташиш шартномасини ижро этиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш тартиби ва имкониятини таъминлашга доир фармойишларини бажариши шарт.
Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланади»;  
8) 94-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ҳаво транспортида ташиш йўловчилар, қўл юки ва юк аэропортда, ҳаво кемаси ичида ёки бошқа учиш-қўниш жойида бўлишидан қатъи назар, ташувчининг жавобгарлиги остида бўлган вақт мобайнидаги даврни қамраб олади»;
9) 95-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳаво кемаларининг эксплуатантлари Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланадиган ҳаво транспортида ташиш ёки авиация ишларини бажариш қоидаларига риоя қилиши шарт. Бунда ҳаво кемаларининг эксплуатантлари ҳаво транспортида ташиш ёки авиация ишларини бажаришнинг ўз фаолиятлари хусусиятига мос келадиган ва Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланган қоидаларга зид бўлмаган қўшимча қоидаларини белгилаши мумкин.
Ҳаво кемаларида почта ташиш тартиби почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти билан келишилади»;
10) 98-модданинг биринчи қисми «эса» деган сўздан кейин «бундай» деган сўз билан тўлдирилсин;
11) 99-модда:
биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «(ҳаво кемасини кира қилиш)» деган сўзлар «(ҳаво кемаларини кира қилиш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Чартер (ҳаво кемаларини кира қилиш) шартномаси бўйича ташиш ушбу Кодекс қоидаларига мувофиқ амалга оширилади»;
12) 100-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳаво кемасида йўловчи, қўл юки ташиш учун жойларни ҳамда юк ва почта ташиш учун ташиш сиғимини банд қилиб қўйиш ташувчининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади»;
13) 102-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ташувчи ўз имтиёзли тижорат дастурларини амалга ошириш ва бундай дастурларда назарда тутилган қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига ҳам эга»;
14) 103-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ташувчи ҳаво транспортида йўловчи, қўл юки ва юк ташиш шартномасини ташиш йўналишининг исталган манзилида қуйидаги ҳолларда бекор қилиши мумкин:
йўловчи ёки юк жўнатувчи томонидан парвоз бошланадиган, тугайдиган ва транзит мамлакатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган божхона, чегара, санитария-карантин талаблари ва ҳаво транспортида ташишга тааллуқли бошқа талаблар бузилса;
агар йўловчи соғлиғининг ҳолати ҳаво транспортида ташишнинг алоҳида шарт-шароитларини талаб қилса ёхуд йўловчининг ўз хавфсизлигига ёки бошқа шахсларнинг хавфсизлигига таҳдид солса, бу ҳол тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланса, худди шунингдек тартибсизлик келтириб чиқарса ва бошқа йўловчиларга ташиш шартномасининг шартларида назарда тутилган хизматларни кўрсатиши учун ташувчига имконият бермаса;
ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари йўловчи томонидан парвоз хавфсизлигига таҳдид туғдирадиган ёхуд ҳаво кемаси ичидаги шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига ва мол-мулкига таҳдид туғдирадиган тарзда бузилса;
ҳаво транспортида ташишларнинг белгиланган қоидалари талабларини бажариш йўловчи ёки юк жўнатувчи томонидан рад этилса»;     
15) 104-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Йўловчи ҳаво транспортида ташиш шартномаси амал қилиб турган исталган вақтда — йўловчи учун жой банд қилиб қўйилган ҳаво кемаси парвоз қилгунича ёки парвоз қилганидан кейин йўналиш манзилларидан бирида ҳаво транспортида ташиш шартномасини бекор қилиш ва ташиш учун тўланган сумманинг ҳаммасини ёки бир қисмини ташувчининг тарифларини қўллаш қоидаларида белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга»; 
16) 105-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан алмаштирилсин:
«Чартер (ҳаво кемаларини кира қилиш) шартномалари бўйича ташишни бажариш учун шартнома тарифлари белгиланиши мумкин»;
17) 106-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«106-модда. Юкнинг ёки қўл юкининг олинмаслиги ва кечикиб олиниши 

Агар қабул қилувчи етиб келган юкни ташиш қоидаларида белгиланган муддатда талаб қилиб олмаса ёки уни олишдан воз кечса, ташувчи жўнатувчини бу ҳақда хабардор қилган ҳолда юкни жўнатувчининг ҳисобидан сақлаш учун ўзида қолдиришга ҳақлидир. Қабул қилувчи хабардор қилинган кундан бошлаб 30 кун ичида юк олиб кетилмаган ва бу юкка нисбатан юк жўнатувчининг бирор-бир фармойиши олинмаган бўлса, бундай юк талаб қилиб олинмаган деб ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда реализация қилинади.
Учиб келган рейс йўловчиларига қўл юки топширилганидан кейин талаб қилиб олинмаган қўл юки уни олиб келган ташувчи ҳисобидан сақлаш ва бундай қўл юкининг эгасини қидириш ҳамда уни эгасига етказиб беришни ташкил этиш учун аэропортнинг тегишли хизматига топширилади.
Ташувчилар томонидан олиб келиниб, талаб қилиб олинмаган қўл юки аэропортда кўпи билан 3 ой сақланади ва кейин Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.  
Чет эллик ташувчилар томонидан олиб келиниб, талаб қилиб олинмаган қўл юки аэропортда кўпи билан 7 кун сақланади ва уни олиб келган ташувчининг рейси билан қайтариб юборилади.
Талаб қилиб олинмаган қўл юкидаги тез бузиладиган нарсалар бузилиш белгилари аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади»;
18) 108-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«108-модда. Ташишнинг ахборот-реклама таъминоти

Ташувчи парвозларнинг йўналишлари ва жадвалларини, йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш тарифларини, аэропортларда ва ҳаво кемасининг ичида хизмат кўрсатиш шартларини эълон қилиши ҳамда аҳолининг (мижозларнинг) эътиборига етказиши шарт»; 
19) 109-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳаво транспортида ташишни таъминловчи барча хизматлар аэропорт томонидан хизмат кўрсатиладиган ташишларнинг ҳажми ва турларига мувофиқ ходимларни, технологик асбоб-ускуналар, механизация ва автоматизация воситалари билан жиҳозланган операцион зоналарни қамраб олувчи тегишли ташкилий тузилмага эга бўлиши керак»; 
20) 112-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳаво транспортида ташишда ташувчининг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, фуқаролик қонун ҳужжатлари ва ушбу Кодекс билан тартибга солинади»; 
21) 113-модданинг: 
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ташувчи йўловчининг ўлими ёки соғлиғи шикастланганлиги учун етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда қопланишини таъминлаши шарт»;
бешинчи қисми чиқариб ташлансин;
22) 115-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар юкнинг йўқолиши, камомади ёки унга етказилган зарар ҳаво транспортида ташиш вақтида юз берган бўлса, юкнинг йўқолганлиги, камомади ёки унга етказилган зарар учун ташувчи жавобгар бўлади.
Агар ташувчи юкнинг йўқолганлиги, камомади ёки унга зарар етказилганлиги билан боғлиқ зиён қуйидаги ҳолатлардан бири ёки бир нечтаси натижасида юзага келганлигини исботлай олмаса, етказилган зиён учун жавобгар бўлади:
давлат органининг юкни олиб кириш, олиб чиқиш ёки унинг транзитига тааллуқли акти;
уруш ёки қуролли тўқнашув акти;
юкка хос бўлган нуқсон, унинг сифати ёки ундаги камчилик»;     
23) 116-модданинг:
биринчи қисми:

«а» бандидаги «юк ёки қўл юкининг йўқолгани ёхуд камомади» деган сўзлар «юк ёки қўл юкининг йўқолгани, камомади ёхуд унга етказилган зарар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
«б» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) қиймати эълон қилинмаган ҳолда ташиш учун қабул қилинган юкнинг ёки қўл юкининг, шунингдек йўловчи ёнидаги буюмларнинг йўқолганлиги, камомади ёхуд уларга етказилган зарар учун — Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда жавобгар бўлади»;
учинчи қисми чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
24) 122-модданинг:
иккинчи қисми 
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ташиш битта ташувчи томонидан бажарилган тақдирда талаблар даъвогарнинг хоҳишига кўра парвоз бошланган ёки тугаган манзилда билдирилади. Ташиш бир нечта ташувчи томонидан бажарилган тақдирда, қўл юки ёки юк ташиш қоидаси бузилганлигига доир талаблар даъвогарнинг хоҳишига кўра биринчи ёхуд охирги ташувчига, йўловчининг ўлими юз берган ёки соғлиғига зарар етказилган тақдирда эса, ташишни йўналишнинг зарар юзага келган участкасида бажарган ташувчига билдирилади»;
учинчи қисми «а» бандидаги «авиация корхонасига» деган сўзлар «ташувчига» деган сўз билан алмаштирилсин;
25) 126-модда «йўлларида ташишга» деган сўзлардан кейин «ёки бир нечта ташувчи иштирок этаётган ташишга» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2012 йил 27 сентябрь
№ ЎРҚ-337

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati