O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


«МАРДЛИК» ОРДЕНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 8 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2012 йил 30 августда маъқулланган

1-модда. «Мардлик» ордени таъсис этилсин.

2-модда. «Мардлик» ордени тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади).

3-модда. «Мардлик» орденининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги 176–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда; 1996 йил, № 5–6, 63-модда, № 9, 120-модда; 1998 йил, № 9, 163-модда; 2000 йил, № 7–8, 202-модда; 2003 йил, № 9–10, 140, 149-моддалар; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 250-модда; 2008 йил, № 4, 193-модда) 11-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мардлик» ордени».
5-модда.  Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2012 йил 11 сентябрь
№ ЎРҚ-332

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati