O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 21 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2012 йил 30 августда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 
65-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, 
№ 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда) 155-моддасининг биринчи қисмидаги«қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган энг кам меҳнат ҳақи миқдоридан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда) 92-моддасининг иккинчи қисмидаги «белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662–II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда) 23-моддасининг учинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1–2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда) 19-моддасининг иккинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 
2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 208-модда қуйидаги мазмундаги 36-банд билан тўлдирилсин:
«36) оммавий ахборот воситаларини ва китоб маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари»;
2) 217-модда «аҳоли номидан оладиган» деган сўзлардан кейин «шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари томонидан олинадиган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 2171-модда чиқариб ташлансин;
4) 324-модданинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2) ихтисослаштирилган савдо тармоғидан Ўзбекистон Республикасида, Россия Федерациясида ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобиль олувчи фуқаролар, шунингдек яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар».

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги ЎРҚ–298-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 251-модда) 30-моддасининг учинчи қисмидаги «белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2012 йил 10 сентябрь
№ ЎРҚ-329

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati