O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


«СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 6 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2012 йил 23 мартда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги 358–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4–5, 68-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10,
536-модда; 2007 йил, № 9, 415-модда; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 635-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 12, 467-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модданинг биринчи қисми «суғурта мукофотларидан» деган сўзлардан кейин «шунингдек суғурталовчининг бошқа маблағларидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 61-модданинг:
биринчи қисми:

тўққизинчи хатбошисидаги «суғурта товони миқдорини» деган сўзлар «суғурта ҳодисаси рўй беришининг сабаблари ва ҳолатларини, шунингдек суғурта товони (суғурта пули) миқдорини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошиси «суғурта товони» деган сўзлардан кейин «(суғурта пули)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисми:
олтинчи хатбошиси «суғурта товони» деган сўзлардан кейин «(суғурта пули)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
ўнинчи хатбошисидаги «актуарийни (актуар ташкилотни)» деган сўзлар «актуар ташкилотни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 81-модданинг:
биринчи қисми учинчи хатбошисидаги «(қайта суғурталовчини)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисми:
учинчи хатбошиси «суғурта» деган сўздан кейин «(қайта суғурта қилиш)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «шарт» деган сўз чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни махсус ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши;
фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) жойлашган ери ўзгарган тақдирда, бу ҳақда махсус ваколатли давлат органини ва суғурталовчиларни хабардор қилиши;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши, молиявий, статистика, солиқ ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни тузиши шарт»;
4) 91-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси «суғурта товони» деган сўзлардан кейин «(суғурта пули)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 92-модданинг:
биринчи қисми:

биринчи хатбошиси «суғурталовчининг (суғурта қилдирувчининг)» деган сўзлардан кейин «ва бошқа буюртмачининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «суғурталовчи учун» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисми «суғурталовчи (суғурта қилдирувчи)» деган сўзлардан кейин «ва бошқа буюртмачи» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
6) 93-модданинг:
биринчи қисми:
иккинчи хатбошиси
«суғурталовчини (суғурта қилдирувчини)» деган сўзлардан кейин «ва бошқа буюртмачиларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошисидаги «суғурта қилдирувчидан (суғурталовчидан)» деган сўзлар «суғурталовчидан (суғурта қилдирувчидан) ва бошқа буюртмачилардан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«суғурта ҳодисаси рўй беришининг сабаблари ва ҳолатларини, шунингдек суғурта товони (суғурта пули) миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган тегишли ахборот ва ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан, судлар, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш»;
учинчи қисми:
бешинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги
«шарт» деган сўз чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни махсус ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши шарт»;
7) 94-модданинг:
номи
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«94-модда. Актуар ташкилот ва актуарий»;

биринчи қисми:
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Актуар ташкилот қуйидагиларни ўз ичига оладиган актуар хизматлари кўрсатувчи юридик шахсдир»;
учинчи хатбошисидаги «(қайта суғурталовчининг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошисининг русча матнидаги «(перестраховщиком)» деган сўз чиқариб ташлансин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги «(қайта суғурталовчининг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«актуар ҳисоб-китобларини амалга ошириш бўйича дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш;
суғурта билан боғлиқ бошқа актуар хизматлари кўрсатиш»;
иккинчи — олтинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Актуар ташкилот шартномага мувофиқ тўлов асосида фақат актуар хизматларини кўрсатиши мумкин.
Актуарий махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда актуарий малака сертификатини олган ва актуар ташкилот штатида турган ёки актуар ташкилот билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган жисмоний шахсдир.
Актуарий сифатсиз актуар хизматларини кўрсатганлик, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор қилганлик ва актуар ташкилотнинг зарар кўришига олиб келган ўзга хатти-ҳаракатлари натижасида етказилган зарар учун актуар ташкилот олдида жавобгар бўлади.
Актуар ташкилот ўз штатида камида битта актуарийга эга бўлиши керак»;
еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
8) 95-модданинг:
номи
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«95-модда. Актуар ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари»;

биринчи қисми:
биринчи, иккинчи
ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Актуар ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
актуар хизматлари кўрсатиладиган суғурталовчини ва бошқа буюртмачиларни эркин танлаш;
актуар хулосасини тузиш учун зарур бўлган ахборот суғурталовчи ва бошқа буюртмачилар томонидан тақдим этилмаган тақдирда, актуар хизматлари кўрсатишни рад этиш»;
тўртинчи хатбошисидаги «актуарийларни» деган сўз «актуар ташкилотларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Актуарий» деган сўз «Актуар ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисми:
биринчи хатбошиси
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Актуар ташкилот»;
тўртинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «шарт» деган сўз чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни махсус ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши шарт»;
тўртинчи қисмидаги «Актуарий» деган сўз «Актуар ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 96-модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари «суғурта» деган сўздан кейин «(қайта суғурта қилиш)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
10) 97-модданинг:
учинчи қисми:

тўртинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «шарт» деган сўз чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни махсус ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши шарт»;
11) 99-модданинг:
учинчи қисми:
тўртинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги
«шарт» деган сўз чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни махсус ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши шарт»;
12) 10-модданинг иккинчи қисми:
олтинчи хатбошиси
«суғурта брокерининг» деган сўзлардан кейин «ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларидан қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни сўраб олади»;
ўн еттинчи хатбошиси ўн саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
13) 11-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қайта суғурта брокерлари, аджастерлар, актуар ташкилотлар, суғурта сюрвейерлари, ассистанслар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бир ҳафталик муддатда бу ҳақда махсус ваколатли давлат органини ёзма равишда хабардор қилади»;
14) 13-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13-модда. Суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг фирма номига доир талаблар

Суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг фирма номида илгари ташкил этилган суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг фирма номи билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар қўлланилишига йўл қўйилмайди, бундан суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг филиаллари, шунингдек унитар корхона шаклида бошқа суғурталовчилар томонидан ташкил этилган суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг фирма номлари мустасно»;
15) 22-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
16) 24-модданинг иккинчи қисмидаги «Суғурталовчилар ва суғурта воситачиларига» деган сўзлар «Суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 25-модданинг:
биринчи қисми
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар суғурталовчиларнинг ва аджастерларнинг сўровига кўра суғурта ҳодисаларининг рўй бериши сабаблари ҳамда ҳолатларини, шунингдек суғурта товони (суғурта пули) миқдорларини суғурталовчи ва аджастер томонидан аниқлаш учун зарур бўлган тегишли ахборот ва ҳужжатларни тақдим этиши шарт»;
иккинчи қисмидаги «суғурталовчилар ёки суғурта брокерларидан» деган сўзлар «суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 26-модда:
бешинчи қисми
«суриштирув ва тергов органларига» деган сўзлардан кейин «суднинг ундирувни суғурта қилдирувчининг мол-мулкига қаратиш ёки бу мол-мулкни хатлаш ҳақидаги қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлган тақдирда, суд ижрочиларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Тузилган суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит бюроларига тақдим этилади»;
19) 27-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл суғурта ташкилотлари томонидан суғурта амалга оширилишига йўл қўйилмайди».

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2012 йил 11 апрель
№ ЎРҚ-323

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati