O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 20 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2012 йил 23 мартда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11–12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар) 1173-моддасининг матнидаги «расмийлаштирилган тақдирда» деган сўзлар «легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган тақдирда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги 763–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 115-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда) 22-моддаси бешинчи қисмининг иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари «легаллаштирилган» деган сўздан кейин «ёки апостиль қўйилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Жамоат фондлари тўғрисида»ги 527–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 141-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 592-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда) 14-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошиси «легаллаштирилган» деган сўздан кейин «ёхуд апостиль қўйилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 365-модда) 155-моддасининг ўн тўққизинчи қисми «легаллаштирилган» деган сўздан кейин «ёки апостиль қўйилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2012 йил 10 апрель
№ ЎРҚ-322

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati